Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий таянч тушунчалар ва атамалар
- Такрорлаш ва мунозара учун саволлар
Методнинг асосий камчиликлари:
Дарс ўтишнинг бошқа шаклларига қараганда кўп вақт талаб қилади. Ҳамма талабалар ҳам дарсга фаол катнашмаслиги мумкин. Ўқитувчининг роли минимал бўлгани сабабли мураккаб масалаларни муҳокама қилишда муаммо туғилиши мумкин. Дарс ўтишда мавзуни танлаш ва топшириқ тайёрлаш қийин. Топшириқнинг битта аудиторияда муҳокама қилиниши шовқинсуронни кучайиб кетишига олиб келади. Ҳар бир кичик гуруҳ учун алоҳида аудитория ажратишнинг имкони йўқ. Методнинг камчиликларига нисбатан афзаллик томонлари кўп. Шунинг учун ҳам таълим жараёнида бу метод кенг қўлланилмоқда. Айниқса, бу методни бошқа методлар билан биргаликда қўллаш имкониятлари кенг. Асосий таянч тушунчалар ва атамалар:Жуфтлик, кичик гуруҳ, ҳамкорлик қилиш, индивидуал фикр, гуруҳ тақдимоти, тайёргарлик кўриш, ахборот билан таъминлаш, топшириқ устида ишлаш, якуний босқич, методнинг афзалликлари, методнинг камчиликлари Такрорлаш ва мунозара учун саволлар:Жуфтлик ва кичик гуруҳларга бўлиниб, дарс ўтиш қайси жиҳатлари билан бошқа методлардан ажралиб туради? Талабаларнинг самарали ишлаши учун кичик гуруҳларда қандай қоидаларга амал қилиш керак? Кичик гуруҳларда ишлаш талабаларга нималарни ўргатади? Кичик гуруҳларга бўлиниб, дарс ўтишнинг асосий фазалари ва уларнинг мазмунини айтиб бера оласизми? Методнинг афзалликлари нимада? Камчиликларичи? Сизнингча, кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишнинг қайси моделларини қўллаш имконияти катта? боб. ИҚТИСОДИЙ ФАНЛАРНИ ЎРГАНИШДА МОДЕЛЛАШТИРУВЧИ АМАЛИЙ ЎЙИНЛАР МЕТОДИ1§. Иқтисодий фанларни ўрганишда моделлаштирувчи амалий ўйинлар методининг тутган ўрни Олимларнинг тадқиқотларига кўра, ўйин меҳнат ва ўқиш каби фаолиятнинг асосий турларидан бири ҳисобланади. Инсонни шахс сифатида камол топишида ўйинларнинг аҳамияти катта. Ўйинлар инсон ўзини ҳаётда намоён қилиши, ўз ўрнини топиши, ўзўзини бошқаришнинг фундаментал эҳтиёжларига таянади. Ўйинларни дарс ўтиш методи тариқасида борган сари кенгроқ қўлланишига асосий сабаблардан бири унинг қадимдан инсонда турли туман билим, кўникма, маҳоратни ҳосил бўлиши ва унинг хотирасида сақланиш шакли сифатида қўлланилиб келишидир. Иқтисодий фанларни ўрганишда моделлаштириш методи муҳим ўрин тутади. Айнан моделлаштиришда талабалар иқтисодий тушунчаларни ўрганишни эшитиш, кўриш орқалигина эмас, балки ўзлари ҳам қатнашиб ўрганадилар. Натижада, биринчидан, энг пассив талабаларни ҳам дарсда фаол қатнашишлари таъминланади. Иккинчидан, талабалар у ёки бу тушунчани, жараённи ўрганишда ўзлари қатнашганлари туфайли у хотираларида узоқ сақланиб, фаол билим захирасини ташкил этади. Билим ва малака ўқиш, фаолият юритиш жараёнида шаклланади. Бирор малакани эгаллаш учун унга оид фаолиятни кўп марта такрорлаш, машқ қилиш, мунтазам амалга ошириш зарур. Ана шу жараён натижасида ўқувчи, талабаларда уқув, кўникма шаклланади. Бу жиҳатдан ҳам моделлаштирувчи ўйин методи катта аҳамиятга эга. Ўйинларнинг афзаллиги шундан иборатки, ўйин иштирокчилари ўзига у ёки бу ролни олиб, ҳарчанд қизиқишлари бирбириникига мос тушмасада ўзаро мулоқотга киришадилар, натижада зиддиятли вазият яратилиб, эҳтиросли ҳолат юзага келади ва бу ўйинга қизиқиш уйғотади. Ўйин иштирокчилари беихтиёр равишда ўйин давомида ўз хислатларини намоён қиладилар. Бунда улар олган билим, касбий ўқув малакаларинигина эмас, балки умумий иқтидорини, ўз табиатидаги мавжуд журъат, тезкорлик, киришимлилик, ташаббускорлик, фаоллик каби хислатлар бор ёки йўқлигини ҳам намойиш этадилар. Талабани ўйин жараёнига тортилиши, ўйин жараёнида юз берадиган вазият, эмоционал ҳаяжон, қайғуриш уларни ижодий фаолиятини оширувчи кучли стимулятор ролини ўйнайди. Талабаларда предметни ўзлаштиришга бўлган қизиқиш ортади. Ўйинлардан фойдаланиб дарс ўтиш турли мақсадларни амалга оширишга қаратилган. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling