Иқтисодий хавфсизлик модули бўйича мавзу


Кичик бизнес субъектларини солиққа тортишдаги мавжуд муаммолар ва таклифлар


Download 0.71 Mb.
bet5/8
Sana05.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1276913
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Доклад 2

3. Кичик бизнес субъектларини солиққа тортишдаги мавжуд муаммолар ва таклифлар
Мавжуд маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда кичик бизнес субъектларига нисбатан солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш борасида бир қатор ижобий натижаларга эришилмоқда. Бироқ амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида уларнинг фаолият юритишига тўсқинлик қилувчи бир қатор маъмурий тўсиқлар сақланиб қолмоқда.
Хусусан, “Солиқ-ҳамкор” тизими хуфёна иқтисодиётни қисқартиришга хизмат қилиши билан бир қаторда савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбикорларнинг молиявий ахволини ёмонлашишига олиб келмоқда ва бу жараён тадбиркорларнинг эътироз ва норозичилигига олиб келмоқда.
Маълумот учун: 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳасидага кичик бизнес субъектлар сони 278 мингтани ташкил этиб, умумий кичик бизнес субъектларининг 53,1 фоизига тўғри келади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2022 йилдаги 255-сонли қарори билан тасдиқланган Низмога асосан “Soliq-hamkor” дастури орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари ҳақида хабардор қилган жисмоний шахслар учун ҳуқуқбузарлик учун белгиланган жариманинг
20 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти шаклидаги рағбатлантириш белгиланган.
Маълумот учун: Солиқ кодексига мувофиқ онлайн назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартиби бузилганлик, шунингдек, харид чекларини бермаслик ва тўлов терминаллари орқали тўловларни қабул қилишни рад этганлик учун 5 милн. сўм миқдорида жарима белгиланган.
Бироқ мазкур Низомда қуйидаги камчиликлар мавжуд:
биринчидан, тадбиркорлик субъектида биринчи марта ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда унга нисбатан солиқ органлари томонидан огоҳлантириш чорасисиз молиявий жарима қўлланилади (Солиқ кодексининг 221-моддасига асосан).
иккинчидан, фуқаролар томонидан юбориладиган аризалар сони чекланмаган. Бир фуқаро томонидан айнан битта тадбиркорлик субъекти бўйича 24 соат ичида такрор ариза йўллаш имконияти мавжуд ва бу аризалар ўз тасдиғини топса тадбиркорлик субъектига нисбатан қайта қайта молиявий жарима қўлланилади;

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling