Иқтисодий хавфсизлик модули бўйича мавзу
Download 0.71 Mb.
|
Доклад 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- АХБОРОТ ТАҲЛИЛИЙ ҲУЖЖАТ Бажарди: 106-гуруҳ тингловчиси Ботиралиев Б.Ғ. ТОШКЕНТ – 2023
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СТРАТЕГИК ТАҲЛИЛ ВА ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШ ОЛИЙ МАКТАБИ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК МОДУЛИ БЎЙИЧА МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ МАСАЛАЛАРИГА ОИД АХБОРОТ ТАҲЛИЛИЙ ҲУЖЖАТ Бажарди: 106-гуруҳ тингловчиси Ботиралиев Б.Ғ. ТОШКЕНТ – 2023 Мундарижа: Кириш
2. Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектларини солиққа тортиш масалалари бўйича жорий ҳолат......................................................................6-10 3. Кичик бизнес субъектларини солиққа тортишдаги мавжуд муаммолар ва таклифлар..........................................................................................................11-14 Хулоса Иловалар Кириш Жаҳон амалиёти ҳозирги даврда кичик бизнес жаҳондаги деярли барча мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий тизимининг энг муҳим таркибий қисмига айланганидан далолат беради. У мунтазам ўзгариб турадиган ташқи муҳитга мослашувчанлиги туфайли бозор муносабатларининг нисбатан барқарорлигини таъминлайди, иқтисодиётдаги маълум бир бўшлиқларни тўлдиради, уни таркибий ўзгартириш ва барқарор суръатлар билан ривожлантиришда ўта муҳим роль ўйнайди, ички бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдиришнинг асосий манбаи ҳисобланади. Кўпгина ривожланган ва ривожланаётган давлатларда ушбу сектор ҳиссасига миллий иқтисодиёт умумий ҳажмининг 80 % га яқини тўғри келади, у меҳнатга лаёқатли аҳолининг 70 % дан кўпроғини иш билан таъминлан имконини беради. Кичик бизнес Ўзбекистон иқтисодиётида ҳам энг устувор ва истиқболли соҳага айланган. Бугунги кунда Ўзбекистонда кичик бизнес тоифасига якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар ва кичик корхоналар киради. Ушбу тармоқ миллий иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишда, уни барқарор суръатлар билан ривожлантиришни таъминлашда, техник ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштиришда ўзига хос локомотив вазифасини ўтамоқда. Кичик бизнес, айниқса, мамлакатдаги жиддий ва ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишда алоҳида аҳамият касб этади. Ҳозирги вақтда жаҳон бозорида рақобат жараёнлари тобора кескинлашиб бораётгани кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик миллий иқтисодиётда янада кенг ўрин эгаллаши, бу соҳа учун янги имконият, имтиёз ва преференциялар яратиб бериш ва унинг ривожини янги босқичга кўтариш масалалари долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу сабабдан давлат кичик ва хусусий тадбиркорлик ривожини ҳар қандай воситалар, шу жумладан солиқ механизми орқали рағбатлантириш йўлидан боради. Бироқ бугун солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш мақсадида амалиётга жорий қилинаётган айрим назорат механизмлари ҳамда солиқ ҳуқуқбузарликлари учун белгиланаётган жарималар миқдорлари тадбиркорлар ривожаланишига тўсқинлик қилган ҳолда уларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling