Иқтисодий хавфсизлик модули бўйича мавзу
Download 0.71 Mb.
|
Доклад 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- таклиф этилади: - биринчидан
учинчидан, тадбиркорлик субъектини жазолаш ҳамда белгиланган рағбатлантиришни олиш мақсадида ушбу тадбиркорлик субъекти устидан солиқ органи ходимлари томонидан ҳам тизим орқали ариза бериш ҳамда ушбу ходимларнинг томонидан текширув ўтказилиши ҳолатларини чеклаш;
Олинган маълумотларга кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига “Солиқ-ҳамкор” тизими орқали келиб тушган аризалар жами 71 957 та сайёр солиқ текшируви ўтказилган бўлиб, улардан 12 908 та субъект бўйича 36 928 та такрорий текширув ўтказилиб, 142,0 млрд сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Бундан ташқари, содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жарималар миқдори кичик бизнес субъектларининг молиявий ҳолатини оғирлаштиришга сабаб бўлмоқда. Хусусан, тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик ҳолати иккинчи марта такороланганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жиноят кодексининг 174-моддасига асосан ЯТТга нисбатан БҲМнинг 3 баравари ҳамда юридик шахсга нисбатан 10 баравари миқдорида жарима қўлланилиши белгиланган. Яъни, ойига ўртача 5 млн. сўм солиқ тўлайдиган кичик тадбиркор учун ҳам 500 млн. сўм тўлайдиган йирик корхона учун ҳам қўлланиладиган жарима миқдори бир ҳил. Солиқ ҳисоботларини ўз вақтида топширмаслик ҳолатлари объектив ва субъектив сабабларга кўра бўлиши мумкин. Одатда янги ташкил этилган, даромад топишга улгурмаган кичик корхонада моддий ресусрлари чекланганлиги сабабли корхона раҳбари бир вақтнинг ўзида бухгалтер вазифасини ҳам бажаришига тўғри келади. Бу ҳолатда у камчиликларга йўл қўйиши табиий ҳисобланади. Бугунги кунда қарийб 228 мингта кичик бизнес субъектларида бухгалтер мавжуд эмас. Оқибатда, солиқ ҳисоботларини камчиликлар билан топширган 32 мингга яқин тадбиркорга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган. Юқорида қайд этилган жарима миқдорлари янги ташкил этилган, раҳбарнинг малакаси етарли даражада бўлмаган, даромади паст бўлган тадбиркорлик субъектлари учун оғир ҳисобланади. Натижада бундай корхоналарнинг “яшовчанлик” даражаси қиса муддатни ташкил этади. Маълумот учун: ташкил этилган муддати 1 йилгача бўлган субъектлар сони 2022 йилда 79,9 мингтага етган, яъни, бу субъектлар 1 йилдан сўнг ўз фаолиятини якунлаган. Бундан ташқари, солиқ органлари томонидан ноқонуний равишда тадбиркорлик фаоляитини чеклаб қўйиш ҳолатлари мавжуд, бу ҳолат электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда кенг кўзатилмоқда. Жумладан, ҳисобварақ-фактура бухгалтерия ҳисоби қонунчилигига асосан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилган операцияларни тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар ҳисобланади. Қонунчиликка мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, товарларни (хизматларни) реализация қилишда, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга электрон ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Яъни ушбу хужжат тадбиркорнинг фаолияти билан бевосита боғлиқ ҳисобланади ва ушбу ҳужжатсиз фаолиятни амалга ошириш имконсиз. Бироқ, солиқ органлари томонидан тадбиркорга сайёр солиқ текшируви тайинланганда, текширув тугагунга қадар ушбу ҳужжатни расмийлаштириш ахборот тизимлари орқали сунъий равишда чеклаб қўйилмоқда. Сайёр солиқ текшируви 10 кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади, яъни, ушбу муддат давомида тадбиркор фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур. Маълумот учун: 2022 йил давомида давлат солиқ хизмати органлари томонидан жами 5 297 та субъектларда сайёр солиқ текширувлари амалга оширилган. Бундан ташқари, қонунчиликка асосан илгариги амалга оширилган ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобварақ-фактурага ўзгартириш киритиш мумкин. Бундай ҳолатларга товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганлиги, товар ёки хизмат нархини нотўғри киритиш, сотилган товар ёки хизматнинг нархи ўзгарганлиги ҳолатларини мисол қилиш мумкин. Бунда, юқоридаги ҳолатлар мавжуд бўлганда тадбиркорлик субъекти ҳисобварақ-фактурага даъво қилиш муддати, яъни 5 йил ичида ўзгартириш киритишилиш мумкин бўлсада, амалиётда ушбу ҳужжатга узгартириш киритишга солиқ органлари томонидан чеклов ўрнатилган. Солиқ органлари томонидан фақат товар ёки хизмат реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг 10 санасигача ҳисобварақ-фактурага тузатиш киритишга рухсат берилмоқда. Юқорида қайд этилган муаммолар бугунги кунда тадбиркорларнинг қонунчилик билан белигланган ҳуқуқларини чеклашга, эркин фаолият юритишига салбий таъсир кўрсатади. Юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича қуйдигалар таклиф этилади: - биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2022 йилдаги 255-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Низомга қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчаларни киритиш: - “Солиқ” мобил иловаси орқали биринчи марта келиб тушган мурожаат бўйича молиявий жазо чораси қўлламаган ҳолда, солиқ органи ходими томонидан солиқ тўловчининг ҳузурига борган ҳолда, профилактик суҳбат ўтказиш ҳамда унинг қонун талаблари мувофиқ иш юритиши тўғрисида расмий огоҳлантириш бериш; - мурожаат бўйича текширув ўтказилаётган ёки ўтказилган текширув натижаси бўйича қарор қабул қилиш жараёнида ушбу субъект бўйича такрорий мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги; - бир фуқаро томонидан 24 соат ичида 2 тадан ортиқ ҳамда 30 календарь куни давомида 1 та объект бўйича бир мартадан кўп ариза юборилишини чеклаш; -давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги мурожаатларини мукофот тўланмайдиган мурожаатлар сифатида белгилаш ва кўриб чиқишни рад этиш. Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling