Иқтисодий жараёнларни бошқариш ва қарор қабул қилиш мезонлари


Download 1.06 Mb.
bet8/11
Sana21.04.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1373096
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-mavzu ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРНИ БОШҚАРИШ ВА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ МЕЗОНЛАРИ

U(Y) = LogY,


бунда нисбий рискни қисқартиришнинг қиймати ўзгармас ёки бирга тенг бўлади. Унинг умумий кўриниши қуйидагича:


U(Y) = −( Y1-α)/( α-1)


Кўпчилик учун маълум бўлган факт, иқтисодиётда ҳар бир қарор оқилона бўлиши лозим ҳисобланади. Бироқ бу тушунча ҳам нисбийдир. Баъзи экспертлар оқилона ҳисоблаган қарорларни бошқа мутахассислар савол остига олишлари мумкин. Лекин ҳар бир назарияда кутиладиган натижаларнинг оқилона характерга эга бўлиши кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланадиган жараёндир. Ушбу гипотеза атрофида кўпгина скептикларнинг танқидлари доим мавжуд бўлиб келган.
Мукаммал оқилона кутиладиган натижага эришиш учун иқтисодий субйект барча омиллар ҳақида ва ташқи муҳит ҳақида йетарли маълумотларга эга бўлиши талаб қилинади. Назарий ва амалий жиҳатдан эса, ушбу барча маълумотларни ўплаш ва таҳлил қилиш катта миқдорда инсон капитали ва сарф-харажатни талаб қилади. Жумладан уй хўжаликлари мавжуд маълумотлардан
фойдаланиб, ишсизлик даражаси, инфлация, ижтимоий сарфлар дефицити ўзгаришларини иқтисодий сиёсатга таъсрини баҳолашлари мумкин.
Бошқа бир қабул қилинган тушунча шундан иборатки, қарор қабул қилаётган индивидуал субйектлар барча иқтисодий қонунларни мукаммал билиш шарт ҳисобланмазди, балки уларнинг қандай ишлашини билиши кифоя қилади. Ушбу тушунчани Роберт Мусил ўзининг “Малакага эга бўлмаган киши” номли асарида қуйидагича изоҳлайди: биллиард тошларининг ҳаркатланишининг математик ва геометрик қонунларини билмаган киши ҳам биллиардни яхши ўйнаши мумкин.
Зимбабвелик ишчи хорижий валютанинг айирбошлаш курсини кузатиши орқали инфлацияни баҳорат қилган ҳодисани эслаш мумкин. Назарий жиҳатдан ишчи валюта қадрсизланишининг инфлацияга қандай таъсир қилишини билмаслиги мумкин, аммо узоқ йиллик тажрибаларига таяниб интуитив хулоса чиқариши ва инфлация содир бўлиши, бўлмаслигини аниқлаши мумкин.


    1. Ташкилотлар орасида ваколатларни тақсимоти.


Иқтисодий сиёсатнинг анъанавий методлари билан боғлиқ танқидларнинг сўнггиси сифатида ноаниқ ташқи муҳит таъсирини баҳолаш имкони чекланганлигини келтириш мумкин. Бундаги асосий консепсия қайтарилмаслик тамойили ёки такрорланмаслик тушунчасидир. Яъни ҳар сафар сиёсий ислоҳотларнинг натижаси турлича бўлади. Агар доимий равишда сиёсий қарорлар бир хилда
натижа берганида, бутун иқтисодий сиёсат фақат ҳукумат иштироки
билан йетарли ҳисобланган бўларди. Аммо мураккаб дунёда ҳар куни юзлаб ҳодисалар содир бўлишини инобатга олсак, янги маълумотлар янгича ёндашув ва қарорларни ишлаб чиқиш эҳтиёжини пайдо қилади. Чу билан бирга, харажат ва олинадиган даромадлар кўлами ва миқдори ҳам ўзгариб боради.
Мисол тариқасида, инвестиция таҳлили жараёнида, инвестиция қилиш ёки қилмаслик масаласи қайтарилмайдиган хусусиятга эга, яъни ҳар бир инвестиция лойиҳаси бошқа ҳудди шу каби лойиҳалардан фарқ қилади. Аммо инвестициянинг оқилона эканлигини таҳлил қилиш масаласи эса қайтариладиган ёки такрорланадиган жараённи ўзида акс эттиради. Яъни бугунги срафланадиган инестиция маблағлари келажакда маълум бир вақт давомида қанчалик самралари натижа бериши масаласи.
Бугунги иқтисодий сиёсат илми ва тажрибасида энг баҳсли мавзулардан бири, шубҳасиз, гуруҳлар орасида ваколатларнинг мутаносиб тақсимланишидадир. Иштирокчи гуруҳларни умумий қилиб иккитага ажратиш мумкин. Булар:

  1. Ҳукуматга тегишли ташкилот ва муассасалар;

  2. Хусусий сектор вакиллари.

Ҳукумат ташкилоларини бевосита ва билвосита иқтисодий сиёсат жараёнларида иштирок этувчи институтларга бўлиб ўрганиш мумкин. Хусусий сектор вакиллари орасида ҳам тижорат ва нотижорат мақсадларида фаолият юритувчи ташкилотларни фарқлаш мумкин.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling