Иқтисодий жараёнларни бошқариш ва қарор қабул қилиш мезонлари


-Чизма. Тушунчалар тузилмаси (conceptual framewrok)


Download 1.06 Mb.
bet2/11
Sana21.04.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1373096
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-mavzu ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРНИ БОШҚАРИШ ВА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ МЕЗОНЛАРИ

2.1.1-Чизма. Тушунчалар тузилмаси (conceptual framewrok).


Иқтисодий сиёсатда иқтисодий моделлар тузишда асосий воситалар ва омиллар алоқадорлиги.
Ушбу тушунчалар тузилмаси орқали, иқтисодий сиёсатда таҳлил қилишнинг асосий йўналишларини белгиловчи воситалар ва асосий инструментларнинг ўзаро алоқадорлигини кўриш мумкин.

Модел ва ўлчовлар (параметир)лардаги ноаниқликлар.


Иқтисодий ҳодисаларни таҳлил қилиш ва мавжуд омилларнинг таъсирини баҳолашда энг кенг тарқалган тадқиқот усули бу иқтисодий моделлар ишлаб чиқишдир. Моделлар ўрганилаётган ҳодиса ёки муаммонинг хусусиятларига, шарт-шароитларига мувофиқ шакллантирилади. Мукаммал модел мавжуд эмас, аммо тўғри шакллантирилган моделлар орқали йетарлича ижобий хулоса чиқариш ва натижани таъминлаш имкони мавжуд. Бироқ ундаги камчиликларни доим белгилаш ва уларнинг таъсирини таҳлилдаги хатоликларга берадиган натижасини қисқартириш муҳим аҳамиятга эга. Модел ва ўлчовлар билан боғлиқ ноаниқликлар () ни таҳлил қилиш иқтисодий сиёсатда ислоҳотлар режасини ишлаб чиқишда муҳим босқичлардан бири ҳисобланади.
Қуйидаги қисқача таҳлиллар ёрдамида ушбу мақсадларни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларни тушунишга ҳаракат қиламиз. Иқтисодиётни нисбатан содда тизим сифатида тасаввур қиламиз дейдиган бўлсак:
Yt = H (Xt,Yt=1, Yt=2,, θ, εt) (2.1.1)

Бу ерда X, Y, θ ва ε кўрсаткичлари кўп йўналишли векторлар бўлиб, улар ҳукуматнинг хатти-ҳаракатларини умумлашитурвчи кўрсаткичлар ҳисобланади. Булар ҳукумат кўрадиган ислоҳотлар, иқтисодий ҳолат даражаси, параметрлар ва таҳминий экзоген шоклар. Масалан, Хt бу t муддат орасидаги солиқ ставкалари ва ҳукумат харажатларини билдиради, Yt бу уй хўжаликларининг истеъмолини, θ еса даромадлар, бойлик ва фоиз ставкасига нисбатан истеъмол


эластиклиги ҳисобланади. H барча омиллар орасидаги хулқ-атвор алоқаларини кўрсатувчи инструмент, εt еса тасодифий вектор бўлиб, унинг қиймати t давр охирига қадар номаълум ҳисобланади.
Кутилмаган шокларни олдини олиш учун, ҳукумат олдинги даврлар бўйича мавжуд баҳолаш кўрсаткичларидан ҳамда жорий иқтисодий ислоҳотларни умумлаштириш орқали чоралар ишлаб чиқади. Бироқ, θ нинг, яъни даромад, фоизлар ва бойликка нисбатан истеъмол эластиклиги кўрсаткичининг таъсирини тўғридан-рўғри кузатиш имкони мавжуд эмас. θ билан боғлиқ ноаниқликларнинг иккита манбаси мавжуд.
Биринчидан, модел билан боғлиқ ноаниқликлар бўлиб, назариётчилар ва эконометриклар орасида юз берадиган танлов натижасида юзага келади. Масалан қуйидаги савол орқали тушунтириш мумкин: Истеъмол функсиясига фоиз (фойда) киритилиши керакми? Йоки, Истеъмол, инвестиция ва экспорт функсиялари тўғри чизиқлими деган навбатдаги савол. Моделни шакллантирувчилар учун, ушбу моделнинг хусусиятларидан келиб чиқиб назарий фаразлар турлича фарқ қилиши мумкин. Қарор қабул қиливчилар кўпинча бир нарсани англашда мураккабликларга учрашади, яъни улардаги мавжуд таҳлил ва таклифлар бевосита уша қилинадиган танловларга боғлиқ ҳисобланади.
Иккинчидан, ўрганилаётган моделда, параметер билан боғлиқ ноаниқликлар пайдо бўлади. Бунинг асосий сабаби эса эконометриклар томонидан ўрганилаётган маълумотларнинг чекланганлиги туфайлидир. Қарорлар қабул қилиш учун θ нинг
қийматини аниқлаш жуда мураккаб шунинг учун баҳоланган (estimated) θ̂ дан фойдаланамиз. Унинг қийматини вақт қаторлари (time series) маълумотлари таҳлили ва бироз мураккаб иқтисодий усуллардан фойдаланиш орқали аниқланади. Кўп ҳолларда қарорларни ишлаб чиқувчиларда θ̂ нинг қанчалик ноаниқлик келтириб чиқаришини билиш имконсиз ҳисобланади.
Масалан, инқироз юз берган вақтда ҳукумат ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида, ижтимоий харажатларни кўпайтиради. Бунда Кейнес кўпаювчиси (Keynesian multiplier) – ижтимоий сарфларнинг ошиши эвазига ишлаб чиқаришнинг кўрсатадиган реаксияси, айнан ушбу кўпаювчининг баланд бўлишини кўриш мумкин бўлади.
Эконометрик тадқиқотларга кўра, ушбу кўпаювчининг қийматининг ўртачаси ҳисобланганда унинг бирга яқин қийматни ташкил қилиши аниқланган, аммо статистик тақсимот жойлашувида баъзи қийматларда хатто нолдан паст даражани қайд этиши ҳам мумкин.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling