Хатти - Ҳаракатлар таҳлили (новербал ахборот канали) Шахснинг ҳатти - ҳаракатлари унинг асли онг остидаги ният ва ҳис туйғуларини намоён этади ва шунинг учун Самарқандий бундан минг йил аввал “Ҳаракатларга эътибор бер ва сўзларга қулоқ сол” - деганлар. Ҳозирги замон психологлари харакатларни асосан уч турга бўлади. Очиқ ҳаракатлар, берк ҳаракатлар ва сексуал ҳаракатлар. Очиқ харакатлар - суҳбатдошингизнинг сизга, сизнинг фикрингизга бўлган очиқ кўнгиллигидир. Сиз билан бўлган мулоқот унга ёққанлигининг белгисидир. Бундай ҳаракатлар, энг аввало, очиқ кафт, очиқ юз, бир-бири билан боғланмаган қўллар орқали намоён этилади. Берк харакатлар - шахснинг фикрингизга қўшилмаганини, нима учундир унга ёқмаганингизни ёки суҳбатдан, танишишдан қониқмаганлигининг белгисидир. Суҳбатдошимиз ёлғон гапираётганлигини аниқлаш учун ахборот манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин: - Кўп гапириш, аниқ матннинг кузатилмаслиги.
- Жавоб беришдан аввал узоқ сукут сақланиши.
- Чўзиб ва паст товушда гапириш.
- Ички зўриқиш.
- Номуносиб қўл хатти-ҳаракатлари.
- Табиий бўлмаган юз ифодаси.
- Юзнинг нотабиий қизариши ёки оқариши.
- Кўз қорачиғининг ниҳоятда кенгайиши.
- Кўзни суҳбатдошдан олиб қочиш.
- Тез-тез киприк қоқиш.
- Ишончсизликни ифодаловчи қўл ҳаракатлари (даҳанни, бурунни, қошни қашиш).
- Мийиғида кулиш, сунъий юз ифодалари.
Ўзга кишини қандай қабул қиламиз ва у бизни қандай қабул қилади? «Бутун олам – театр, унда эркаклар ва аёллар бари актёрлардир. Уларнинг сахнага кириши ва чиқиши, ҳар бирини бу сахнада бир нечта роллари бор». (Шекспир). Дарҳақиқат, ҳар биримиз кун давомида қандайдир ролларни бажарамиз. Масалан, ота – оналаримизнинг олдида ёш боламиз, болаларимиз ёнида отамиз, онамиз, кўчада эса қўшни, йўловчи, корхонамизда эса раҳбар ёки ходим ва қайси ролда бўлмасак ҳам биз атрофдагиларни атрофдагилар эса бизни таҳлил қилиб баҳо берадилар ва бундай баҳо беришда улар ва биз қуйидаги нарсаларга эътибор берамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |