“Иқтисодий муносабатлар психологияси. Иқтисодий ижтимоийлашув ва мослашув” мавзусидаги тақдимот
Маърузачи: катта ўқитувчи Давлатжон Бегматов
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
“ИҚТИСОДИЙ ПСИХОЛОГИЯ”
фани бўйича
Режа:
Иқтисодий психологияда шахслараро муносабатлар, психологияси ва “Иқтисодий психология, “Психологик иқтисод” тушунчалари.
Иқтисодий одам хулқининг намоён бўлиш шартлари: Ижтимоий нормалар, санкциялар, роллар.
1. Иқтисодий психологияда шахслараро муносабатлар, психологияси ва “Иқтисодий психология, “Психологик иқтисод” тушунчалари. Психологияда психологик таъсирнинг асосан уч воситаси фарқланади: - 1. Вербал таъсир - бу сўз ва нутқимиз орқали кўрсатадиган таъсиримиздир. Бундаги асосий воситалар сўзлардир.
- 2. Паралингвистик таъсир - бу нутқнинг атрофидаги нутқни безовчи, уни кучайтирувчи ёки сусайтирувчи омиллар. Бунга нутқнинг баланд ёки паст товушда ифодаланаётганлиги, артикуляция, товушлар, тўхташлар, дудуқланиш, йўтал, тил билан амалга ошириладиган ҳаракатлар, нидолар киради
- 3. Новербал таъсирнинг маъноси “нутқсиз” дир. Бунга суҳбатдошларнинг фазода бир-бирларига нисбатан тутган ўринлари, ҳолатлари (яқин, узоқ, интим), қилиқлари, мимика, пантомимика, қарашлар, бир-бирини бевосита ҳис қилишлар, ташқи қиёфа, ундан чиқаётган турли сигналлар (шовқин, хидлар) киради
Мулоқотнинг новербал каналлари: - Визуал - (кўриш воситаси ёрдамида) (юз мимикаси, кўз, нигоҳ харакатлари, табассум, умумий туриш, қўл ва панжа харакатлари, юриш, ишоралар, тери реакциялари ва бошқа кўринишлардир.)
- Аудиал - (эшитиш воситаси ёрдамида) (паралингвистик хусусиятлари - овозни баланд-пастлиги,унинг тебраниши ва оҳанги, жаранги, нутқни тезлиги ва сўзларга берилган урғулар ва ҳоказо. Экстралингвистик хусусиятлари - йиғлаш, кулиш услуби, гапда пайдо бўлаётган тўхтамлар(э-э-э…,хм-м-м, ҳалигичи);
- Тактиль - (сезиш воситаси ердамида) (тегиниш, қўл сиқиш ва сўрашиш,елкасига қоқиб қўймоқ ва бошқ.);
- Ольфактор - (ҳид сезиш воситаси ёрдамида) (ёқимли-ёқимсиз ҳидлар,оғиздан-бадандан келаётган ҳидлар,табиий ва сунъий ҳидлар, атир-упа ҳидлари).
Do'stlaringiz bilan baham: |