Иқтисодий назариянинг бўлими ҳисобланиб миллий хўжалик даражасида иқтисодиётнинг фундаментал муаммоларини тадқиқ қилади


Download 1.59 Mb.
bet5/7
Sana19.09.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1681131
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-4 Mavzular Макро

Инфляция - лотинча “inflatio” сўзидан олинган бўлиб, “шишиш”, “бўртиш”, “кўтарилиш” деган маъноларни англатиб, мамлакатдаги товар ва хизматлар баҳоси умумий даражасининг ошиши (ўсиши) тушунилади. Нархларнинг умумий даражаси кўтарилиши натижасида мамлакат пул бирлиги (миллий валюта) харид қобилиятининг пасайиши рўй беради. Бу эса ўз навбатида, давлат пул бирлигининг қадрсизланишига олиб келади.
  • Пулнинг қадрсизланиши деганда, бир хил миқдордаги пулга вақти келиб камроқ бўлган товар ва хизматларни сотиб олиш, яъни сотиб олиниши мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдорининг вақти келиб камайиши тушунилади.
  • Мисол учун, йилнинг бошида 100 минг сўмга сотиб олиш мумкин бўлган кундалик истеъмолдаги товар ва хизматларнинг миқдори йилнинг охирига келиб камаяди. Бу эса 100 минг сўмга йилнинг охирида йилнинг бошидагига нисбатан худди ўша товар ва хизматларни камроқ миқдорда сотиб олиш демакдир.
  • Эътибор беринг! Инфляциянинг асосий кўрсаткичи бўлиб истеъмол нархлари индексининг маълум бир даврдаги ўзгариши ҳисобланади.
  • Истеъмол нархлари индекси – уй-хўжаликлари талабидан келиб чиқиб, маълум бир товар ва хизматлар умумий нархларининг ўртача ўзгариш даражасини акс эттиради. Ушбу умумий кўрсаткич истеъмол саватидаги ҳар бир товар ва хизмат учун нархларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда ҳисобланади.
  • Шиддатли (галлопинг) инфляция
  • Гиперинфляция
  • Узоқ вақт давомида барқарор ва паст даражада бўлган инфляция (замонавий иқтисодиёт учун йилига 1-4% нормал ҳисобланади)
  • Инфляцияни йиллик даражаси 10% дан ошиб, ҳар ойда ўсиб боради
  • Мамлакатда ўртача нарх-навонинг ҳаддан ташқари ошгандаги ҳолати бўлиб, ойига 50%, йилига эса 50 баравардан ҳам кўпроқ ошиши мумкин.
  • Мамлакат ичидаги товар ва хизматлар баҳосининг ўсиб боришига кўра инфляция турли даражаларда бўлади:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling