Иқтисодий қонунлар


Download 20.55 Kb.
Sana13.02.2023
Hajmi20.55 Kb.
#1195045
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ҚОНУНЛАР


ИҚТИСОДИЙ ҚОНУНЛАР — кишилик жамиятининг ҳамма босқичларида моддий неъматларни и. ч., тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол муно-сабатларини бошқариб турувчи объектив қонунлар. Кишилик жамияти ва и. ч. муносабатлари вужудга келиши билан амал қила бошлайди. Иқтисодий қонунлар муносабатлари тизимидаги муҳим, барқарор, ички, моҳиятли, зарурий, мунтазам такрорланувчи алоқадорликлар, боғланишларни ифодалайди. Иқтисодий қонунлар доимо бир-бири билан боғлиқ, бири иккинчисини тақозо қилган ҳолда амал қилади, маълум шартшароитлар йўқолгач, Иқтисодий қонунлар ҳам ўз кучини йўкртади. Иқтисодий қонунларнинг таъсир доираси ва характери жамият тараққиётининг объектив шартшароитларига, и. ч. воситаларига нисбатан бўлган муносабат шаклларига, ижтимоий меҳнатни ташкил қилиш ва унинг натижаларини тақсимлаш усулларига боғлик. Иқтисодий қонунлар объектив характерга эга. Амал қилиш даврининг давомийлигига қараб Иқтисодий қонунлар 3 гуруҳга ажратилади: Умумий Иқтисодий қонунлар — кишиликжамияти ривожланишининг барча босқичларида амал қиладиган қонунлар. Mac, вақтни тежаш қонуни, эҳтиёжларнинг ўсиб бориш қонуни, ижтимоий меҳнат тақсимоти қонуни ва б. Хусусий Иқтисодий қонунлар — инсоният жамияти тараққиётининг маълум босқичларида, муайян ижтимоийиқтисодий тизим доирасида амал қиладиган қонунлар. Мас, талаб қрнуни, таклиф қонуни, қиймат қонуни — товарпул муносабатлари мавжуд бўлган даврларда амал қилади. Махсус Иқтисодий қонунлар — алоҳида олинган иқтисодий тизим шароитида амал қиладиган қонунлар. Mac, қўшимча қиймат қонуни.
Иқтисодий қонунлар табиат қонунларидан фарқ қилади. Уларнинг фарқи шундаки, табиат қонунлари доимийдир, Иқтисодий қонунлар эса ижтимоий ҳаёт қонунлари бўлиб, тарихийдир ва ўзгарувчандир, чунки Иқтисодий қонунлар кишиларнинг ўз эҳтиёжлари ва манфаатлари йўлидаги фаолияти билан боғлиқ бўлиб, кишилик жамияти мавжуд бўлганда пайдо бўлади ва амал қилади. Иқтисодий қонунларни илмий асосда билиш, улардан жамият манфаатлари йўлида фойдаланиш мумкин. Иқтисодиёт назарияси фанининг асосий вазифаси Иқтисодий қонунларни билиш ва унинг мазмунини очиб бериш ҳисобланади.

Хусусий ёки даврий иқтисодий қонунлар


    • инсоният жамияти тараққиётининг маълум босқичларида амал қилади. Масалан, талаб қонуни, таклиф қонуни ва қиймат қонуни.


Махсус, ўзига хос иқтисодий қонунлар



    • алоҳида олинган иқтисодий тизим шароитида амал қилади. Масалан, қўшимча қиймат қонуни.


Иқтисодий қонунларнинг туркумланиши
Кишилик жамияти ривожланиши босқичлари
Махсус иқтисодий қонунлар
Даврий иқтисодий қонунлар
Умумий иқтисодий қонунлар
Иқтисодий категория – доимо такрорланиб турадиган, иқтисодий жараёнлар ва реал ҳодисаларнинг айрим томонларини ифода этувчи илмий-назарий тушунча.
Иқтисодий категория (илмий тушунча)лар алоҳида кишилар томонидан ўйлаб топилмаган, балки реал иқтисодий ҳодисаларни ифода этадиган илмий тушунча бўлиб, илмий фикрлаш маҳсулидир. Масалан, бозор, капитал, ишчи кучи, иқтисодий мувозанат, молия, кредит ва бошқалар шулар жумласидандир.
5. Иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг усуллари




Услубият –



    • илмий билишнинг умумий усули бўлиб хизмат қилади


Диалектик усул
Иқтисодиёт назариясида қўлланиладиган бу тамойиллар қуйидагилардир:



    • иқтисодиёт бир-бири билан алоқада, боғлиқликда, зиддиятда, ўзаро таъсир қилиб турадиган турли бўғинлардан, бўлаклардан иборат яхлит бир жараёнки, у доимо ҳаракатда, ривожланишда, мазмун ва шакл жиҳатдан ўзгариб турадиган ички ва ташқи ҳодисалар билан алоқада бўлади;


1



    • иқтисодий жараённинг ҳар бир бўлагини алоҳида олиб, унинг ўзига хос хусусиятларини, келиб чиқиш ва йўқ бўлиш сабаблари ва оқибатларини, унинг ижобий ва салбий жиҳатларини, ички ва ташқи алоқадорлик ва боғлиқлик томонларини замон ва маконда ўрганиш;


2



    • иқтисодий жараёнларни оддийдан мураккабгача, қуйидан юқоригача ривожланишда, деб қараш. Бу ерда сон жиҳатидан ўзгаришлар тўплана бориб, сифат жиҳатидан ўзгаришга олиб келишини ҳисобга олиш зарур.


3



    • ички қарама-қаршиликлар бирлигига ва уларнинг ўзаро курашига ривожланишнинг манбаи сифатида ёндашиш.

Download 20.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling