"Иқтисодий педагогика" кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори Ибрагимова Г. Х


III-Боб. МУЛЬТИМЕДИАЛИ ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА ТАЛАБА-ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ НОАНЪАНАВИЙ МЕТОДЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ АМАЛИЁТГА ТАТБИҚ ЭТИШ


Download 1.03 Mb.
bet22/33
Sana16.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1513169
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33
Bog'liq
Охиргиси 02.07.2014. Шарипов

III-Боб. МУЛЬТИМЕДИАЛИ ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА ТАЛАБА-ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ НОАНЪАНАВИЙ МЕТОДЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ АМАЛИЁТГА ТАТБИҚ ЭТИШ
3.1. Самарали натижаларга эришишда мультимедианинг аҳамияти ва унинг ўзига хос хусусиятлари
Маълумки, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни амалга оширишнинг жиддий йўналишларидан бири бу - давлат таълим стандартлари, ўқув режалар, дастурлар, дарсликлар ва бошқа дидактик восита илм-фаннинг энг сўнгги ютуқлари асосида қанчалик такомиллаштирилмасин, кутилган асосий натижага эришиш, талаба-ёшлар маънавиятини шакллантириш, яъни пухта билим бериш, юқори сифат ўзлаштиришига эришиш бевосита назарий ва амалий машғулотларни олиб борувчи ўқитувчининг салоҳияти - малакасига, изланувчанлик ва ижодкорлигига, педагогик маҳорати фаолиятига боғлиқ бўлиб қолаверади10.
Таълим-тарбия сифати ва самарадорлиги талабанинг таълим мазмунини ўзлаштиришига йўналтирилган мустақил ўқиш билан самарали шуғулланиши, мустақил фикрлай олиши ва тафаккур фаолияти билан боғлиқ. Ўқитувчи дарс машғулотларини инновацион, ноанъанавий усулларда, янги замонавий педагогик технологиялар асосида олиб бориши, кутилган натижага ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз.
Таълимнинг шакли ўқитувчи ва талабаларнинг белгиланган тартибда, муайян мақсадга мувофиқ равишда ташкил этиладиган фаолиятининг ташқи ифодасидир.
Таълим шакллари:
- таълимнинг анъанавий шакллари (синф-дарс тизими);
- якка тартибдаги таълим;
- таълимнинг ноанъанавий шаклларидан иборат.
Анъанавий таълимда янги билимларни баён қилиш дарси; ўтилган материалларни мустаҳкамлаш дарси; билим, кўникма ва малакаларни текшириш дарси; кириш ва такрорлаш дарслари; аралаш дарслар шаклларидан кенг фойдаланилади.
Якка тартибдаги таълим шақлида эса асосан репетиторлик, ўқитувчининг талаба билан якка тартибда ёки кичик гуруҳларда амалга оширилади.
Таълимнинг ноанъанавий шаклларида: маъруза; факультатив; семинар; лаборатория машғулотлари; экскурсия; баҳс мунозаралари; давра столи; викторина; конференция дарслари; мўъжизалар майдони сингари турли-туман шакллардан фойдаланилади. Замонавий дарсга қўйиладиган талабларни шартли равишда: 1.Тарбиявий талаблар.2.Психологик талаблар.3.Гигиеник талаблар.4.Дидактик талабларга ажратиш мумкин.
Замонавий дарсларни ташкил этиш билан боғлиқ талаблар мазмунидан хулоса қилиш мумкинки, мактаб амалиётида мустаҳкам ўрнашиб қолган анъанавий дарсларда ушбу талабларни бажариш имкони чегараланган. Шунинг учун анъанавий дарсларни ҳам мазмунан, ҳам шаклан ўзгартириш зарурати пайдо бўлди. Ноанъанавий дарсларнинг асосий мақсади – ўқувчиларнинг мустақил билим олиш механизмига асосланганлиги билан тавсифланади.
Тажрибалардан маълумки, ноанъанавий дарс шаклларидан фойдаланиш ўқувчиларда билим олишга бўлган иштиёқни, мустақил фаолиятни шакллантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Таълим жараёнининг муваффақияти фақатгина унинг шақлигагина эмас, балки қўлланилаётган методлар самарадорлигига ҳам боғлиқдир.
Маъруза дарси талабалар онгини, фикрлашини фаоллаштиришда катта ёрдам беради. Тажрибалар шуни кўрсатадики, маъруза бошлашида ўқитилаётган материалнинг мақсадини, нимага ўқитилаётганини тушунтириш мақсадга мувофиқдир. Кейин эса керақли билим олишда асос бўладиган принциплар, фикрини исботлаш ва қандай йўл тутиш керақлиги кўрсатилади. Шундан кейингина кўриб чиқилаётган масалани мағзи чақилади.
Маъруза дарсида ўқитувчи саволлар, диалог, такрорлаш, таққослашлардан фойдаланади.
Семинар дарси - талабаларни юқори ақлий фаолиятини, янги билим ва кўникма олишга интилишини келтириб чиқаради. Бундай ўқитувчи ностандарт усуллардан фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Мунозара дарси - талабаларни муаммоли масалалар билан тўқнаштириш ўзларини фикрларини баён эттириш учун (ўқув) педагогдан катта маҳорат талаб этилади.

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling