"Иқтисодий педагогика" кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори Ибрагимова Г. Х
-расм. Тажриба ва синов гуруҳларининг натижалари гистограммаси
Download 1.03 Mb.
|
Охиргиси 02.07.2014. Шарипов
1 -расм. Тажриба ва синов гуруҳларининг натижалари гистограммаси Гистограммадан кўриниб турибдики, мультимедиа-электрон воситалари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантириш, мустақил таълим олиш шакллари, методлари ва воситаларидан самарали фойдаланган ҳолда юқори баҳо олган тажриба гуруҳи ўқувчиларида мустақил ишлаш билим, кўникма ва малакаларининг шаклланганлик кўрсатгичлари уч босқич натижаларига кўра 60% фоиздан 80% фоизга, назорат гуруҳларида 40% фоиздан 54% фоизга ошган. Шундай қилиб, тадқиқот натижасида қуйидаги хулосаларга келдик: 1. Тошкент педагогика коллежи ўқувчиларини мультимедиа-электрон воситалари асосида маънавиятини шакллантириш, уларнинг ўз-ўзини ривожлантириб бориш шароитида фаолият юритиш муаммосининг етарли даражада ўрганилмаганлиги аниқланди. Ушбу муаммоларни ижобий ҳал қилиш учун мультимедиа-электрон воситалари асосида маънавиятини шакллантириш таълимини изчил тизимга келтириш лозимлиги илмий асосланди. 2. Мультимедиа-электрон воситалари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантириш асосида мустақил таълим олиш жараёнини фаоллаштириш, уларда муаммоли-изланувчанлик, мустақил таълим олишга бўлган интилиш, мавзуга оид маълумотларни интернет орқали излаш, ўқиб ўрганиш, мустақил таълим олиш билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш зарурлиги педагогик муаммо эканлиги исботлаб берилди. 3. Мультимедиа-электрон воситалари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантириш уларда шахсий, касбий, индивидуал хусусиятларни намоён қилишга; билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга; аудиторияда ва аудиториядан ташқарида олинган билимларни тартибга солишга, шунингдек назорат қилиш учун онгли равишда фойдалана билишга; ижодий қобилиятларини ривожлантиришга асос бўлиши аниқланди. 4. Мультимедиа-электрон воситалари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантириш бўлғуси мутахассисларни тайёрлашда қуйидагиларга эътибор бериш лозимлиги илмий асосланди: - Мультимедиа-электрон воситалари асосида дарс ўтиш юқори сифат кўрсаткичини бериши аниқланди; - гиперматн, гиперссилка, аудио ва видео тасвир орқали берилаётган маълумотлар талаба-ёшлар хотирасида узоқ муддат муҳрланиб қолиши аниқланди; - мультимедиада қўлланилган анимация ҳолатлари талабаларда ўқитувчи томонидан берилаётган маълумотларнинг қай даражада фактларга, интернет материалларига, статистик маълумотларга мос эканлиги исботланди; - тарихий манбаларга ва статистик фактларга асосланган ҳолда мультимедиа асосида дарс ўтиш уларда билим, малака ва кўникмаларни шакллантирди; -Давлат Патент идорасида экспертизадан ўтказилган ва Давлат Патент идорасининг гувоҳномасига эга бўлган мультимедиа-электрон воситаларини таълим тизимига жорий этиш тавсия этилади. Маънавиятни шакллантиришга бевосита таъсир қиладиган ҳаётий омил - бу таълим-тарбия тизими билан чамбарчас боғликдир. Келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ. Бунинг учун ҳар қайси ота-она, устоз ва мураббий ҳар бир бола тимсолида аввало шахсни кўриши зарур. Ана шу оддий талабдан келиб чиққан холда, фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш - таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим, деб қабул қилишимиз керак. Бу эса таълим ва тарбия ишини уйғун ҳолда олиб боришни талаб этади. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling