Иқтисодий судига Даъвогар: «mirzobek ochilov» мчж манзил
Download 40.41 Kb.
|
даъво ариза намуна (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жавобгар
- ДАЪВО АРИЗАСИ
- «MIRZOBEK OCHILOV» МЧЖ директори М.Очилов
Тошкент туманлараро иқтисодий судига Даъвогар: «MIRZOBEK OCHILOV» МЧЖ Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Ширмонбулоқ кўчаси, 67 уй ҳ/р-2020 8000 5111 6545 4541 АТБ “АСР БАНК” Тошкент ф/ли МФО: 01083, ИНН: 201 988 546 Жавобгар: «SAHOVAT» МЧЖ Манзил: Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Дўстлик ҚФЙ, Ғалла қудуқ қўрғони ҳ/р-2020 8000 1008 2736 3001 ТИФ “Агробанк” Оҳангарон ф/ли МФО: 00413, ИНН: 305 190 315 ДАЪВО АРИЗАСИ (Асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида) «MIRZOBEK OCHILOV» МЧЖ ҳамда «SAHOVAT» МЧЖ ўртасида 2020 йилнинг 21 сентябрда №-037-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Мазкур шартномага мувофиқ «MIRZOBEK OCHILOV» МЧЖ томонидан шартноманинг 1.1 бандида кўрсатилган товарни «SAHOVAT» МЧЖга сотиши, «SAHOVAT» МЧЖ эса товарни қабул қилиб, тўловларни амалга ошириши лозим бўлган. Шартномага мувофиқ, «MIRZOBEK OCHILOV» МЧЖ томонидан шартноманинг 1.1 бандида кўрсатилган товарни «SAHOVAT» МЧЖга 16.10.2020 йилда №35-сонли счет фактурага асосан етказиб берган. Шартноманинг 2.3 бандига мувофиқ «SAHOVAT» МЧЖ шартнома имзоланганидан 3 банк иш кунида 100% олдиндан тўловларни амалга ошириши лозим бўлган. Бироқ, шартномалар шартлари «SAHOVAT» МЧЖ томонидан тўлиқ бажарилмасдан, сотиб олинган товар учун тўловлар қисман амалга оширилган. Бугунги кунда жами асосий қарздорлик 44 036 000 сўмни ташкил қилади. Жавобгарга мазкур қарздорлик юзасидан 14.03.2022 йилда №15-сонли талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда, «SAHOVAT» МЧЖ «MIRZOBEK OCHILOV» МЧЖга 44 036 000 сўм асосий қарзни тўлаб бериши лозим бўлади. Шартноманинг 5.1 бандига кўра томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни билан тартибга солиниши белгиланган. Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда пеня миқдори қуйидагича ҳисобланади. Шартноманинг 2.3 бандига мувофиқ «SAHOVAT» МЧЖ шартнома имзоланганидан 3 банк иш кунида 100% олдиндан тўловларни амалга ошириши лозим бўлган Пеня ҳисоби: 01.10.2020 дан 01.04.2022 йилгача 540 кун 44 036 000 х 0,4% = 176 144 176 144 х 540 кун =95 117 760 Агар пеня юқоридаги тартиб ҳисобланганда, пеня миқдори асосий қарздорликнинг 50%дан ошиб кетмоқда. Шу сабабли, шартнома ва қонун талабидан келиб чиқиб, жавобгар «SAHOVAT» МЧЖ даъвогар «MIRZOBEK OCHILOV» МЧЖ фойдасига асосий қарзнинг 50 % миқдорида, яъни 22 018 000 сўм миқдорида пеня тўлаб бериши лозим бўлади. Иқтисодий процессуал кодексининг 93-моддасига кўра ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш учун асос бўлади. Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади. Шартноманинг 7.1 бандига кўра томонлар ўртасидан низо келиб чиққан пайтда, низо Тошкент туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиши белгиланган. Даъвогар кичик бизнес субъекти эканлиги сабабли давлат божининг 50 фоизи тўланди. Юкоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 236-моддаси ва Иқтисодий процессуал кодексининг 32, 93, 153, 176, 180-моддаларига мувофиқ СЎРАЙМАН: Жавобгар «SAHOVAT» МЧЖдан даъвогар «MIRZOBEK OCHILOV» МЧЖ фойдасига 44 036 000 сўм асосий қарз, 22 018 000 сўм пеня, 661 000 сўм давлат божи ва 22 000 сўм почта ҳаражатлари, жами 66 737 000 сўм ундиришни, даъвони таъминлаш чораларини кўриб, даъво талабига мутаносиб равишда жавобгарнинг барча банклардаги ҳисоб рақамларига ёки мол-мулкига банд солишни. Илова: суд ҳаражатлари тўланганлиги ҳақидаги тўлов квитанциялари, кичик бизнес субъекти эканлиги ҳақидаги маълумотнома, шартнома, счет фактура нусхалари, талабнома ва уни юборилганлиги ҳақидаги почта квитанцияси нусхаси, жавобгарга даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни нусхаларини жўнатилганлигини тасдиқловчи алоқа бўлимининг квитанцияси. «MIRZOBEK OCHILOV» МЧЖ директори М.Очилов Download 40.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling