Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари
Иқтисодий таҳлил фанининг предмети ва объекти
Download 1.45 Mb.
|
Ик.тахлил укув кулланма 2023
1.2. Иқтисодий таҳлил фанининг предмети ва объекти
Эркин иқтисодиёт шароитига мос иқтисодий таҳлил фанининг предмети яратилмоғи лозим. Бизнинг фикримизча, у қуйидаги талабларга жавоб бериши мақсадга мувофиқдир. Биринчидан, у эркин иқтисодиёт шароитида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг хўжалик фаолиятини ўзида ифодалаши керак. Иккинчидан, асосан иқтисодий таҳлилда ўз ечимини топадиган объектив ва субъектив омиллар таъсирини аниқлаш зарурлиги кўриниб туриши лозим. Учинчидан эса, иқтисодий таҳлил ўз чегарасига, фаолият доирасига эга бўлиш учун бутун хўжалик фаолиятидан ўзига тегишли соҳани ажратиб кўрсатиши мақсадга мувофиқ. Бунга, бизнинг фикримизча, корхоналар хўжалик фаолиятида содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва ходисалар натижасининг маълумотлар манбаида ифодаланган ахборотларни олишни киритиш мумкин. Бу борада ўзимизнинг чоп қилган адабиётларимизда ҳам айтган эдик. Уни такомиллаштириб юқорида келтирилган хулосалардан келиб чиқиб иқтисодий таҳлил фани предметига қуйидагича таъриф бериш мумкин. Иқтисодий таҳлил фанининг предмети деганда эркин иқтисодиёт шароитида ишлаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг (корхоналарнинг) хўжалик фаолиятида объектив (ташқи) ва субъектив (ички) омиллар таъсирида содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва ходисалар натижаларининг маълумотлар манбаида (режа, ҳисоб, ҳисобот ва бошқалар) ифодаланган кўрсаткичлар тизими (системаси) орқали, унинг ҳолатига баҳо бериш ва яхшилаш йўлларини ишлаб чиқишни ўрганиш тушинилади. Иқтисодий таҳлилнинг ушбу таърифини назарий жиҳатдан қуйидагича исботлаш мумкин. Иқтисодий таҳлилнинг предметида объектив (ташқи) ва субъектив (ички) омиллар алоҳида ўрин тутади, чунки иқтисодий жараёнлар ўз - ўзидан содир бўлмайди. Улар маълум ички ва ташқи омиллар таъсири остида рўй беради. Шу омиллар таъсирини бошқа фанлар иқтисодий таҳлил даражасида атрофлича ўргатмайди. Бу фақат шу иқтисодий таҳлил фанида ўрганилади ва унинг предметининг асосини ташкил қилади. Шунингдек, хўжалик фаолияти натижасига тўғри баҳо бермасдан, унга таъсир қилган ижобий ва салбий омилларни ўрганмасдан туриб кўзда тутилган мақсадга эришиш қийин. Шу туфайли таҳлил фани предметининг марказида объектив ва субъектив омиллар турганлиги бежиз эмас. Тадқиқотлар кўрсатдики, иқтисодий таҳлилнинг предметини ўрганишда фақат содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан чекланиб қолиш мутлақо етарли эмас экан. Таҳлилдан мақсад мавжуд натижага одилона баҳо бериш билан биргаликда йўл қўйилган камчиликларни келгусида бартараф қилиш ва шу орқали таҳлил қилинаётган объектнинг иқтисодий ва молиявий аҳволини яхшилашдан иборатдир. Бу эса содир бўлган ва бўлаётган жараёнларга тўғри баҳо бериб, бўладиган жараёнлар андозасини ҳам кўрсатиб беришни тақозо қилади. Бу хулоса таҳлилнинг предметини ўтган, бўлаётган ва бўладиган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ўз ичига қамраб олишини кўрсатади. Шуни инобатга олиш жоизки, барча ижтимоий-иқтисодий жараёнлар натижаси кўрсаткичларда ифодаланади. Кўрсаткичлар эса асосан маълумотлар манбаида (режаларда, меъёрларда, ҳисобларда, ҳисоботларда ва ҳ.к.) ўз аксини топади. Объектда иқтисодий жараёнлар якка-якка бўлиб эмас, балки бир-бирига диалектик боғлиқ равишда бирданига содир бўлади. Унинг ҳар бир жиҳати алоҳида кўрсаткичларда ифодаланади. Шу туфайли хўжалик фаолиятини ўрганишда битта кўрсаткич эмас, балки кўрсаткичлар тизимидан (системасидан) фойдаланилади. Бу эса ўз навбатида таҳлил предметини ўрганишда маълумотлар манбаида ифодаланган кўрсаткичлар системасига асосланиш заруриятини келтириб чиқаради. Маълумки, жамиятда содир бўлаётган иқтисодий жараёнларни ўрганадиган жуда кўп иқтисодий фанлар мавжуд. Лекин уларнинг ичида таҳлил фани хўжалик фаолиятининг натижасига одилона баҳо бера олади. Ундаги ижобий ва салбий ўзгаришларга омиллар таъсирини аниқлайди. Шуларга асосан хўжалик фаолиятини яхшилаш йўлларини ишлаб чиқади. Бу хусусиятлар фақат таҳлилга хос бўлганлиги учун ҳам унинг предметида натижага тўғри баҳо бериш ва яхшилаш йўлларини ишлаб чиқиш лозимлиги кўрсатилган. Булардан кўриниб турибдики, иқтисодий таҳлил фани мустақил фан бўлиб, ўзига хос хусусиятларга ўзининг бетакрор предметига эга. Таҳлилда ўрганиладиган иқтисодий жараёнлар ва уларнинг муҳим жиҳатлари айнан шу тарзда бошқа фанларда ўрганилмайди ва такрорланмайди. Шу туфайли ҳар бир мустақил фан сингари тахлил фанининг ҳам ўзига хос предмети шаклланди, таркиб топди, назарий жиҳатдан бойиб йилдан-йилга аниқликлар киритилиб такомиллашиб бормоқда. Бошқа фанлар сингари иқтисодий таҳлил фанининг ҳам объекти бўлиши лозим. Аммо шу фаннинг назариясига бағишланган энг сўнгги адабиётларда ҳам бу масала етарлича ёритилмаган. Шу туфайли фаннинг предмети билан объектини кўп ҳолларда бир хил тушунчалар деб қаралади. Бу эса ўз навбатида назарий жиҳатдан асоссиз ва чалкаш хулосаларга олиб келиши мумкин. Иқтисодий таҳлил фанининг объекти унинг предмети қаерларда амалга ошишини кўрсатиши лозим. Таҳлил фанининг предмети, ҳозирги бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда, кўп мулкчиликга асосланган барча ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг хўжалик фаолиятида содир бўлаётган жараёнлардир. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling