Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


Download 1.45 Mb.
bet9/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

Тахлил (анализ)

Умумлаштириш (синтез)

Ҳисобот йилининг натижаси чораклари, ойлари бўйича ўрганилади.

Ҳисобот йилининг умумий натижаси бўйича ўрганилади.

Корхона фаолиятини алоҳида бўлинмалари бўйича ўрганилади.

Корхонанинг умумий натижаси бўйича ўрганилади

Сабаб ва оқибат категорияси ҳам бевосита иқтисодий таҳлилнинг методологик асоси сифатида намоён бўлади. Иқтисодий таҳлилда натижа ва омиллар тушунчаси мавжуд. Иқтисодий фаолият натижасини ифода этган бирорта кўрсаткич натижа кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Буни фалсафий жиҳатдан қарайдиган бўлсак оқибатдир. Аммо шу оқибат ўз-ўзидан содир бўлмайди. Унинг замирида бирқанча сабаблар бор. Бу сабабларни иқтисодий таҳлилда омиллар деб қаралади. Масалан, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми (оқибат) бирқанча омилларга, яъни ҳодимлар сони, уларнинг малакаси, меҳнат унимдорлиги, қўлланилаётган техналогик жараёни, хом ашёнинг ўз вақтида сифатли таъминоти каби омлларга (сабабларга) боғлиқ.
Иқтисодий таҳлилда натижа ўзгаришига омиллар таъсири аниқ маълумотлар асосида аниқланади. Демак сабабнинг оқибатга таъсири ўрганилади. Булар ўртасидаги боғлиқликни қуйидагича ифодалаш мумкин:



САБАБ

ОҚИБАТ

ОМИЛЛАР

НАТИЖА

Ходимлар сони, меҳнат унумдорлиги ва ҳ.к.

Маҳсулот ҳажми

Сабаб оқибатга олиб келганидек, омиллар таъсири ҳам бирор натижага олиб келади. Ижобий сабаб яхши оқибат, ижобий омил юқори натижага олиб келганидек, салбий сабаб ёмон оқибатга, омилларнинг салбий таъсири натижанинг пасайишига олиб келади.
Шакл ва мазмун категорияси ҳам бевосита иқтисодиётга, хусусан, иқтисодий таҳлилга алоқадор. Шаклнинг ўзгариши мазмун ўзгаришига, мазмуннинг ўзгариши шакл ўзгаришига олиб келади. Иқтисодиётда ушбу боғлиқлик жуда ёрқин номоён бўлади. Масалан, аёллар сумкасининг шакли чиройлик ва чидамлик бўлиши учун, унга қимматбахо материаллар, турли безаклар ишлатилади. Натижада унинг мазмуни чидамлилиги, нархининг нисбатан қиматлилиги билан ўзгаради. Ёки оддий материал ўрнига сифатли материал ишлатиб унинг мазмунини бойитиш керак бўлса албатта шакли ҳам ўзгаради.
Шу жиҳатдан иқтисодий таҳлилда шакл ва мазмун бир-бири билан узвий диалектак алоқада бўлганлиги билан ҳам методологик асос сифатида қўлланилади. Масалан, бирор бирлашма таркибида корхоналар сони унинг шаклини ташкил қилса, уларнинг нима билан шуғулланиши, қандай технология ишлатилиши, қанақа кадрлар билан таъминланганлиги каби жиҳатлар унинг мазмунини ташкил қилади. Булар ўртасидаги боғлиқликни қуйидагича ифодалаш мумкин:




Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling