Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


I-БОБ. ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ПРЕДМЕТИ, ФАНИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЗМУНИ


Download 1.45 Mb.
bet2/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

I-БОБ. ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ПРЕДМЕТИ, ФАНИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЗМУНИ


Режа:

1. Иқтисодий таҳлил фанининг моҳияти.


2. Иқтисодий таҳлил фанининг предмети ва объекти
3. Иқтисодий таҳлил фанининг бозор иқтисодиёти шароитида зарурияти.
4. Иқтисодий таҳлил фанининг вазифалари


1.1. Иқтисодий таҳлил фанининг моҳияти

Ўзбекистон Республикасида амалга ошаётган иқтисодий ислоҳатларни жадаллаштириш муаммоси ҳозирги кунда ўта долзарб масалалардан биридир. Бу ўз навбатида режали иқтисодиёт шароитида шаклланган барча иқтисодий дастакларнинг мазмун жиҳатидан янгиланишини тақозо қилади. Булар қаторига иқтисодий таҳлил ҳам киради.


Иқтисодий таҳлилнинг мақсади ҳозирги шароитда фаолият кўрсатаётган барча фирма ва корхоналар хўжалик фаолиятини уларни бошқарувчиларга ёққол кўрсатиб беришдан, камчиликларни очиб ташлашдан, ички имкониятларни (резервларни) ишга соладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқаришдан иборатдир. Бу жараёнда таҳлил қилинаётган объектнинг молиявий барқарорлигига, унинг рақобатбардошлигига, молиявий ва иқтисодий потенциалидан қандай фойдаланаётганлигига ҳам объектив баҳо берилади. Буларнинг ҳаммаси охир оқибатда таҳлил фанига, унинг назарий асосига, хусусан бозорли иқтисодиёт шароитида тутган ўрни ва ролига алоҳида тухталишни тақозо қилди.
Шундай қилиб, таҳлил фанининг бозорли иқтисодиёт шароитидаги тутган роли, ўрни ва вазифалари ошмоқда. Бу эса ўз навбатида бу фанни шу шароитга мос равишда унинг таркибий тузилиши қайта такомиллаштиришни талаб қилади. Унинг предмети, объекти ва методини бозорли иқтисодиёт нуқтаи назаридан янгича ёритишни, олимлар фикрини жамлаб бугунги талабга мос равишда унинг қоидаларини ишлаб чиқишни тақозо қилади. Шу боис ушбу ишда иқтисодий таҳлилнинг предмети, объекти ва методига алоҳида тухталишга тўғри келди.
Бозорли иқтисодиёт шароитида иқтисодий таҳлилнинг предмети, объекти ва методи билан биргаликда унинг вазифалари ҳам мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Аммо иқтисодий адабиётларда бу масала ҳам тўлиқ ёритилган эмас. Буни инобатга олиб ушбу ишда иқтисодий таҳлилнинг бозорли иқтисодиёт шароитидаги вазифаларига ҳам алоҳида ўрин берилди.
Иқтисодий таҳлил амалиёт учун ўта зарур ва долзарб хўжалик дастагидир. Аммо унинг ҳозирги шароитдаги тутган ўрни, бошқа фанлар билан ўзаро алоқалари ҳам янгича ёндошишни талаб қилади. Чунки ҳозирги пайтда жуда кўп янги фанлар кириб келиш билан биргаликда анча фанлар ўз моҳияти жиҳатидан бугунги кунда керак бўлмасдан қолди. Хуллас, бозорли иқтисодиётга мос бўлган янги фанлар тизими шаклланмоқда. Бу фанлар ўртасида иқтисодий таҳлил фанининг ҳам ўзига хос ўрни бор. Шундан келиб чиққан ҳолда ушбу ишда иқтисодий таҳлилнинг бошқа фанлар ўртасида тутган ўрни улар ўртасидаги чегара ва хусусиятлар ҳам алоҳида қаралган.
Ҳозирги шароитда хўжалик фаолиятининг иқтисодий таҳлили жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда икки турга бўлиниши кўзда тутилган. Биринчиси молиявий таҳлил, иккинчиси эса, бошқарув таҳлилидир. Бироқ, чет эл фирмаларида молиявий таҳлил бир хил усулларда амалга оширилмайди. Фикримизча , бу таҳлилда бир хил методологик асос бўлиши лозим, чунки ҳар қандай корхона, мулк шаклидан қатъий назар, давлат, жамият манфаати нуқтаи назаридан ҳам қаралиши табиий. Зеро жамиятдаги ҳар бир иқтисодий жараён, моддий бойлик шу жамиятники, чунки корхонанинг ўзи шу жамиятда, шу давлат худудида жойлашган, унинг эгаси эса шу давлат фуқароси. Давлат ўз фуқароларининг, ҳуқуқларини ҳимоя қилади, улар мулкларининг дахлсизлигини таъминлайди. Шу туфайли таҳлил ҳам фуқаролар, корхоналар ва давлат манфаатлари муштараклигини таъминлашга хизмат қилмоғи лозим. Ҳеч маҳал шу учта манфаатнинг қайсидир бирини юқори қўйиб, қолганини иккинчи ва учинчи даражага тушуриб бўлмайди. Бу эса таҳлилнинг методологик асосини маълум даражада бир хил бўлишини таъминлайди.
Иқтисодий таҳлил назариясида юқорида таъкидланган масалалар билан биргаликда иқтисодий жараёнларни, хусусан хўжалик фаолиятида содир бўлаётган ҳолатларни ифодаловчи кўрсаткичларни ҳам кўриб чиқиш лозим. Чунки таҳлил пайтида асосан кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Шу туфайли таҳлилчи кўрсаткичлар тизимини, уларни таснифлаш йўлларини яхши билиши лозим. Буларни инобатга олиб ишда иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган кўрсаткичларга, уларни таснифлаш белгилари ва таснифлаш усулларига алоҳида аҳамият берилди.
Ҳар қандай кўрсаткичлар бир жиҳатдан натижа кўрсаткичи сифатида номоён бўлса, иккинчи жиҳатидан омил шаклида ҳам келиши мумкин. Таҳлилнинг асосий вазифаси корхонанинг хўжалик фаолияти натижаларига таъсир қилувчи омилларни ҳисоблаш ва уни яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат. Шу жиҳатдан ишда корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятига таъсир қилувчи омиллари, уларнинг таснифи, аниқланиш йўллари ҳам кўрсатиб берилган.
Аммо натижа ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни битта ёки бирнеча усул билан аниқлаб бўлмайди. Буларни аниқлаш учун иқтисодий таҳлилнинг жуда кўп усулларидан фойдаланилади. Шу туфайли ишда иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган барча усуллар икки гуруҳга бўлинган ҳолда (анъанавий ва математик) келтирилган. Уларнинг аниқ қўлланилиш йўллари ҳам кўрсатиб берилган.
Хўжалик фаолиятининг таҳлили уни ифода этувчи ахборотлар манбаига асосланади. Улар бухгалтерия, статистик, тезкор ҳисоб ва ҳисоботлардан, режа, меъёр каби бошқа маълумотлардан иборат. Таҳлил назариясида булар ҳақида тўлиқ маълумот бериш лозимлигидан келиб чиқиб, махсус боб шу мавзуга бағишланди. Ҳозирги пайтда ҳисоб ва ҳисоботлар чуқур ислоҳатлар даврини бошидан кечирмоқда. Булар бевосита таҳлилга қулай ва аниқ маълумотларни етказиб бериши лозим. Шу туфайли таҳлил ҳозирги босқичда ва келажакда ҳам бу борада ўз гапини айтаоладиган бўлиши лозим. Шу туфайли таҳлилчи ахборот манбалари тўғрисида тўлиқ назарий ва амалий маълумотларга эга бўлиши лозим. Иқтисодий таҳлил назариясининг таркибий қисмида унинг турлари ва шакллари маълум ўринга эга бўлиши лозим. Таҳлилнинг тури жуда кўп. Унинг бири бўлган иқтисодий таҳлил ҳам бирқанча турли шаклга, кўринишга, хилларга эга. Шу туфайли ишда иқтисодий таҳлилнинг турлари ва шаклларига алоҳида ўрин берилди. Жуда кўп иқтисодий адабиётларда унинг шакли ва турлари бир хил деб қаралади. Ушбу ишда шу икки нарсанинг иқтисодий таҳлил нуқтаи назаридан фарқи борлигини исботлашга ҳаракат қилинди.
Иқтисодий таҳлилнинг шаклларидан бири комплекс таҳлилдир. У алоҳида бошқа таҳлилларда такрорланмайдиган ўзига хос хусусиятларга эга. Шу туфайли комплекс таҳлил методологиясига алоҳида эътибор берилган. Ушбу бўлимда хўжалик фаолиятини комплекс баҳолаш усуллари атрофлича ёритилган. Бу бежиз эмас, албатта, чунки бозорли иқтисодиёт шароитида корхоналар рейтингини аниқлаш, шу орқали уларнинг истиқболини белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Комплекс кўрсаткичлар ана шу саволларга жавоб беради.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling