Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари
Download 1.45 Mb.
|
Ик.тахлил укув кулланма 2023
Қўшилган сармоя (капитал) - бу акциянинг биринчи марта номинал қийматидан ортиқча сотиш эвазига олинган эмиссион даромаддир.
Захира сармояси корхона уставига асосан фойда ҳисобидан ташкил қилинган захиралардан, инфляция захираларидан мулкни қайта баҳолаш учун қайта ташкил қилинган, қайтариб бермаслик шарти билан олинган мулклардан иборат бўлади. Захира сармояси миқдори таъсисчилар томонидан белгиланган устав сармоясининг 25 фоизигача миқдорда ташкил қилиниши мумкин. Захира сармоясини келгуси харажатлар ва тўловлар захираси билан аралаштирмаслик ва алмаштирмаслик лозим. Бу захира корхона устави ва қонун асосида ташкил қилинади. Ушбу захира харажатлар ва тўловларга бир хил миқдорда қўшиб бериш учун тўпланади. Масалан, ходимлар таътили учун тўпланган маблағ, узоқ ишлаганлиги учун тўланадиган рағбатлантиришга мўлжалланган маблағ, мавсумий харажатлар учун тўланадиган маблағ, асосий воситаларни таъмирлаш учун ажратилган харажатлар ва ҳоказо. Тақсимланмаган фойда корхонанинг ўтган ва ҳисобот йилида тақсимланмай қолган фойда миқдорининг маълум бир муддатга қолдиғини ифодалайди. Мақсадли тушумлар ва жамғармалар - бевосита бирор мақсадли тадбирларни ўтказишга қаратилган маблағларни ўз ичига олади. Буларга: болалар боғчалари, яшаш ва бошқа бинолар қуриш, илмий-тадқиқот ишларини таъминлаш каби тадбирларга мўлжалланган маблағлар киради. Келгуси давр даромадлари келгуси давр учун шу жорий йилда олинган даромадлардир. Бунга: камомадлар бўйича келгусида тўпланадиган тушумлар, айбдор шахслардан камомад чиққан неъматларнинг баланс қиймати миқдорида ўндириб олинган маблағлар каби моддалар киради. Баланснинг пассив томонидаги иккинчи бўлимида ҳуқуқий ва жисмоний шахслардан олинган ва маълум муддатдан кейин қайтарилиши шарт бўлган мажбуриятлар жамланган. Бу мажбуриятлар қисқа ва узоқ муддатли кредитлар ва заёмлардан ҳамда турли кредитор қарзлардан иборат бўлиши мумкин. Узоқ муддатли мажбуриятларга тўланиш муддати бир йилдан ортиқ, қисқа муддатлиларга бир йилдан кам бўлган қарзлар киради. Бухгалтерия балансида узоқ муддатли мажбуриятлар иккита моддада кўрсатилади: «Узоқ муддатли заёмлар» ва «Узоқ муддатли кредитлар». Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling