Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


Ишлаб чиқариш жараёнлари таннархи таҳлили


Download 1.45 Mb.
bet73/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

4.6. Ишлаб чиқариш жараёнлари таннархи таҳлили


Корхонанинг ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш усули ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш билан боғлиқдир.
Маҳсулот бирлигига қилинган материал, меҳнат ва молиявий харажатларнинг умумий сўммаси маҳсулот таннархи дейилади.
Маҳсулот (иш) таннархини қўйидаги калькуляция методларининг бири ёрдамида аниқлаш мумкин:

  • Харажатларнинг намунавий калькуляцияси;

  • Жараёнли калькуляция;

  • Норматив калькуляция.

Таннархнинг намунавий калькуляцияси махсус буюртма, бир тўда товар ва шартнома таннархи калькуляциясини ифодалайди.
Таннархни намунавий калькуляция усули компания истеъмолчидан калькуляция қилинаётган маҳсулотнинг бир гуруҳ ёки бир бирлигини ишлаб чиқариш буюртмасини олганда қўлланилади, масалан, қурилишда, типографияларда, авиасозликда, мебель фабрикаларида машинасозликда, ремонт ишларини амалга оширишда, аудиторлик ёки консультация хизматларини кўрсатишда ва бошқалар.
Калькуляциянинг намунавий методи буюртма бажариш ҳажмига боғлиқ ҳолда уч турга бўлинади:

  1. буюртма таннархининг калькуляцияси;

  2. товар партияси (гуруҳи) таннархининг калькуляцияси.

  3. шартнома таннархининг калькуляцияси.

Буюртма таннархини калькуляция қилишда харажатлар таҳлили ва баҳоланиши. Буюртмани бажарувчи корхоналар маҳсус бир марталик товар ва хизматлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадилар.
Ушбу ҳолатда фирма оммабоп ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифат стандартидан юқори маҳсулотга бўлган талабни қондириши керак. Агар бундай сифатли маҳсулот ишлаб чиқармаса, ишлаб чиқаришга бошқа корхоналарни жалб қилмаслиги ва маҳсус режалаштириш ва ускуналар билан шуғулланмаслиги керак.
Намунавий методда калкуляция қилинадиган маҳсулотларга қилинадиган харажатларни таҳлил қила туриб буюртмаларнинг калькуляция карточкасида кўрсатилган ҳақиқатда қилинган харажатларни дастлабки ҳисоблар билан солиштириш керак.
Буюртманинг калькуляция карточкаси истеъмолчининг ҳар бир буюртмаси бўйича очилади ва унда қўйидагилар кўрсатилади;

  • захирадан олинган материаллар (буюртма асосида);

  • ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи (буюртмани бажаришга сарфланган вақтни ҳисобга олувчи табель карточкаси асосида;

  • тўғри харажатлар (счёт фактуралар асосида).

Буюртмани бажарилишида калкульяция карточкасида тўғри харажатларнинг жами сўммаси чиқарилади. Бундан кейин бу методларнинг бири асосида ушбу буюртмага кирувчи қўшимча харажатлар ҳисоблаб чиқилади.
Агар ҳисобат даврининг охирида буюртма тугалланмаган бўлса, жами харажатлар маълум бир санага калькуляция карточкасига ёзиб қўйилади ва у тугулланмаган ишлаб чиқариш ҳисобланади.
Маҳсулотнинг нархи белгиланишга намунавий усулнинг таннарх калькуляциясини тўғри аниқланишига боғлиқдир.
Маҳсулот нархининг ошиб кетиши буюртмачиларнинг қочишига олиб келади. Буюртма бажарилиши нархининг пасайиши фойданинг камайишига ёки ушбу буюртманинг зарар келтиришига олиб келади.
Маҳсулот таннархи яна бир бирлик маҳсулотга қилинадиган қўшимча харажатлар улушининг ҳисобига, ишлаб чиқариш ҳажмига ҳам боғлиқ.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ёки камайиши ҳар бир буюртма маҳсулотининг нархига таъсирини кўрсатади.
Шунинг учун, буюртмалар бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи корхоналарда маҳсулот таннархини калькуляцияси тўғри тузилиши катта аҳамиятга эга ва у асосида маҳсулот (хизмат) баҳоси аниқланади.
Товар партияси таннархини калькуляция қилишда харажатлар таҳлили ва баҳоланиши. Кўплаб компаниялар таннархининг намунавий калькуляциясини товар партияси таннархини калькуляцияси билан бирлаштириб юборади.
Бундай ҳолатлар мижознинг технологик талабига мувофиқ маҳсулот йиғимини амалга оширувчи корхоналарда учрайди. Шу билан бирга маҳсулот йиғиш, яъни конструкциянинг ўзи бир қатор комплектловчи деталладан ташкил топади, яъни комплекловчи деталлар партияси тайёрланиб ҳамма харажатлар маҳсус буюмлар партиясининг калькуляция қайдномасида ҳисобга олинади.
Комплектловчи буюмлар тайёрланиши тугаши билан буюртма-наряд ёпилади ва тайёрланган маҳсулот тайёр деталлар омборига жами буюм партияси ўртача таннархда топширилади.
Мижознинг маълум бир ишига буюртма-наряд тузилади.
Товар партияси таннархини калькуляцияси бўйича харажатларни таҳлил қилаётганда ушбу буюртма партияси учун зарур деталлар ҳажмини тўғрилигини аниқлаш керак. Унинг учун қўйидагилар ўрганилади:

  • истеьмол миқдори;

  • маҳсулотларни сақлаш ва фойдаланишга тайёр қилиш харажатлари;

  • ишлаб чиқариш тизимини бузиш ва ўрнатиш учун зарур вақт;

  • ишчи кучи, хизмат ва станокларнинг бошқа маҳсулотга нисбатан унумдорлиги (ПОМ).

Партиянинг оптимал миқдорини дастлабки ҳисобини қуйидагилар асосида амалга ошириш мумкин:

  • бир бирлик маҳсулот энг паст таннархини аниқлаш мақсадида партияларнинг ҳар хил миқдори бўйича маҳсулот бирлиги таннархини калькуляция қилиш таҳлили;

  • ишлаб чиқарилган товарларни партияларини сақлаш бўйича уларни ишлаб чиқариш харажатларига нисбатан таҳлили;

  • партияни оптимал миқдорини ҳисоби (ПОМ), қуйидаги формула бўйича амалга оширилади

2 Хў Тй
ПОМ = 2 -----------------
Хс

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling