Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари
Download 1.45 Mb.
|
Ик.тахлил укув кулланма 2023
6. Молиявий барқарорлик таҳлили
Корхоналар молиявий ҳолатини умумий баҳолашдан кейинги молиявий таҳлил босқичи бўлиб, корхоналарнинг молиявий мустаҳкамлиги (барқарорлиги) таҳлили ҳисобланади. Молиявий мустаҳкамликни таҳлил этишдан олдин молиявий мустаҳкамликнинг мазмуни тўғрисида келишиб олишимиз лозим. Иқтисодий адабиётларнинг кўпчилигида молиявий мустаҳкамликка (барқарорликкка) ва баланс ликвидлигига бир хил таъриф беришади ва аниўланаётган кўрсаткични ёки молиявий мустаҳкамлик ёки баланс ликвидлиги, яъни корхоналарнинг олинган қарзларни қайтариб бериш қобилиятига эгалик деб тушунилади. Молиявий мустаҳкамлик ва баланс ликвидлиги – бу ўз мазмунига эга бўлган икки хил молиявий кўрсаткичлар бўлиб, корхоналар молиявий фаолиятини ҳар хил нуқтаи назардан ифодалайди. Бу ҳақда республикамизнинг энг йирик иқтисодчи олимларидан бири ҳурматли устозимиз Э.Акромовнинг «Корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлили» деб номланган ўқув қўлланмасида шундай дейилади: Молиявий мустаҳкамлик кўрсаткичи комплекс сифатидаги кўрсаткич бўлиб, у: Корхоналарнинг мураккаб бозор муносабатлари даврида ишлаб чиқаришни сақланиб қолиш имкониятини; Корхона маблағларидан эркин равишда фойдаланиш имконияти борлигини; Ишлаб чиқаришни тўхтатмасдан, маҳсулот сотиш имконияти борлигини; Корхоналар фаолиятининг умумий мустаҳкамлилигини; Корхоналар фаолиятига тўғри бошқарувлик қилинаётганлигини; Корхоналарда мавжуд молиявий ресурсларни бозор муносабатларининг талабларига жавоб беришлигини; Корхоналарнинг заҳира ва харажатларга бўлган эҳтиёжларини қопловчи манбалар борлиги даражасини кўрсатади. Демак, молиявий мустаҳкамлик корхоналар молиявий ресурсларининг шаклланиши ва улардан фойдаланиш билан аниқланади. Корхонанинг молиявий барқарорлигига корхоналарнинг бутун хўжалик, ишлаб чиқариш фаолиятининг ҳамма йўналишлари таъсир кўрсатади. Унга ҳам ички, ҳам ташқи омиллар, шарт-шароитлар таъсир этади. Ички омиллар сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин: Корхонада ишлаб чиқаришнинг барқарорлиги; Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш; Ишлаб чиқаришни бошқариш; Корхона устав жамғармасининг ҳажми; Корхона харажатлари ва даромадларининг нисбати; ўзлик маблағларининг манбалари ва корхона мажбуриятларининг нисбати; корхона айланма маблағлари таркиби. Корхоналар ўз фаолияти давомида бошқа хўжалик субъектлари билан иқтисодий алоқаларда бўлар экан, корхоналар молиявий барқарорлигига ташқи омиллар ҳам таъсир этади.. Бундай омиллар таркибига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: корхонанинг товарлар бозоридаги ҳолати; корхонанинг экспорт ва импорт алоқалари; корхонанинг бошқа корхоналар билан ишга доир алоқаларда активлиги; банк органлари, дебитор ва кредитор корхоналар билан алоқалар; республикада амалга оширилаётган иқтисодий сиёсат, солиқ, нарх-наво ва молия, банк сиёсати, техника, технология сиёсати. Шундай қилиб молиявий мустаҳкамликка корхона ичидаги ва ундан ташқаридаги вазият, омиллар, шарт-шароитлар таъсир кўрсатар экан, бундан кўринадики, молиявий мустаҳкамликнинг даражаси корхоналарнинг ҳозирги ва келгусидаги фаолиятига катта таъсир кўрсатади. Хўш, юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб сиз талабалар олдига шундай муаммоли саволни қўймоқчимиз. Корхонанинг молиявий мустаҳкамлик (барқарорлик) кўрсаткичларининг даражасига биноан корхонадаги қандай муаммоларни ечиш мумкин бўлади? Бу саволга сиз талабаларнинг муносабатингиз қандай. Демак, молиявий мустаҳкамлик бир қанча омиллар, шарт-шароитлар таъсирининг якуни бўлиб, у ўз навбатида корхона фаолиятининг кўп томонларига таъсирини кўрсатар экан. Молиявий мустаҳкамлик таҳлилини бошламасдан олдин яна бир муаммони ҳал қилиб олсак. Бу молиявий мустаҳкамлик атамасининг мазмуни ҳақидаги муаммодир. Ушбу муаммоли саволни ечиш мақсадида қуйида иқтисодчи олимларнинг фикрлари билан танишиб чиқсак. Молиявий мустаҳкамликнинг мазмуни шундан иборатки, молиявий мустаҳкамликни ўлчаш, баҳолаш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлар тизимини чегаралаб олиш лозим. Бунга кўра, В.Г.Артеменко, М.В.Беллендирларнинг фикрича молиявий мустаҳкамлик корхона молиявий ресурсларини шаклланиш, тақсимланиш ва фойдаланиш самарадорлигини ифодалайди. Лекин, маълумки, корхоналар молиявий ресурсларининг шаклланиш, тақсимланиш ва фойдаланиш самарадорлиги уларнинг умуман молиявий ҳолати бўлса, молиявий мустаҳкамлиги корхоналар фаолиятини фақат бир шаклини, йўналишини ифодалайди. А.Д.Шеремет, Р.С.Сайфулинларнинг фикрича молиявий мустаҳкамлик ва тўлашга қодирлик бир мазмунга эга бўлиб, тўлашга қодирлик молиявий мустаҳкамликнинг ташқари кўринишини ифодалайди деб таъкидланади. Худди шу фикрга А.Н.Ли. ва С.И.Шевченколар ҳам эга. Улар ўз мақолаларида молиявий мустаҳкамлик коэффициентининг таҳлили тўғрисида тўхталиб, тўлашга қодирлик кўрсаткичии таҳлил этганлар. Ҳақиқатда молиявий мустаҳкамлик ва тўлашга қодирлик ҳар хил мазмунга эга бўлиб, бу молиявий кўрсаткичлар турли усулда аниқланади. Ундан ташқари А.Н.Ли. ва С.И.Шевченколар молиявий мустаҳкамликни молиявий барқарорлик деб қабул қилишган. Бу ҳам бизнинг фикримизча нотўғри. Молиявий барқарорлик бу – корхоналарнинг молиявий ҳолатини зарурий бир хил даражада туришини, пасаймаслигини ифодалайди. Молиявий мустаҳкамлик тўғрисида гап борар экан, яна иккита нарсага эътибор бериш лозим. Бу молиявий мустаҳкамликнинг критерияси ва молиявий мустаҳкамликни ифодаловчи кўрсаткичлар тизими. А.Н.Ли. ва С.И.Шевченколарнинг фикрича, молиявий мустаҳкамликнинг критерияси аниқланиши лозим ва бу критерия сифатида корхоналарнинг банкрот бўлиши эҳтимоллигининг паст даражаси тавсия этилади. Бизнингча эса, авваламбор, молиявий мустаҳкамликнинг даражасига биноан корхоналарнинг банкрот бўлиш эҳтимоллиги аниқланилмайди. Бизнинг фикримизча, молиявий кўрсаткичларни, шу жумладан, молиявий мустаҳкамлик бўйича ҳам критериялар эмас, оптимал ёки меъёрий даражалари тасдиқланиши керак. Иқтисодий адабиётларда молиявий мустаҳкамлик даражасини ўлчаш учун ҳар хил кўрсаткич тизимлари тавсия этилади. А.Н.Ли. ва С.И.Шевченколар молиявий мустаҳкамликни аниқлаш учун корхона капиталининг таркибий кўрсаткичлари, В.Г.Артеменко ва М.В.Беллендирлар эса молиявий мустаҳкамликни таҳлил этишда нисбий кўрсаткичлар билан бирга абсолют кўрсаткичлардан ҳам фойдаланишган. Молиявий мустаҳкамлик албатта, нисбий кўрсаткичлар, заҳиралар ва харажатлар ҳамда уларни қопловчи манбалар нисбати билан аниқланиши лозим. Заҳира ва харажатлар билан уларни қопловчи манбалар ўртасидаги абсолют фарқ эса – молиявий мустаҳкамликни кўрсатмайди. Улардан фақат молиявий мустаҳкамликни аниқлаш учун ахборот базаси сифатида фойдаланилади. Шундай қилиб, иқтисодий адабиётларда молиявий мустаҳкамликни таҳлил қилишда энг асосий муаммо, унинг иқтисодий мазмуни бўйича иқтисодчи олимлар ўртасида келишувчанлик ҳали мавжд эмас экан. Бозор шароитида молиявий барқарорлик ва тўловга қобилиятлилик корхонанинг муҳим иқтисодий кўрсаткичи ҳисобланади. Молиявий барқарорлик балансдаги маълумотлар асосида ўрганилади. Ундаги кўрсаткичларни бир-бири билан таққослаб, маблағлар ўртасидаги нисбат ва ўзаро боғланиш аниқланади. Корхонанинг молиявий барқарорлигини белгиловчи энг муҳим кўрсаткичлар қуйидагилардан иборатдир: 1. Жами маблағдаги корхонанинг ўзига ўарашли маблағ улушини қанчалигини ҳисоблашдир ёки бу қуйидаги тартибда топилади: Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling