Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


Корхонанинг иқтисодий салоҳияти (потенциали) билан боғлиқ кўрсаткичлар


Download 1.45 Mb.
bet58/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

Корхонанинг иқтисодий салоҳияти (потенциали) билан боғлиқ кўрсаткичлар ҳам иқтисодий таҳлилда кенг қўлланиладиган муҳим кўрсаткичлардир. Ушбу кўрсаткичларнинг ҳажми корхонанинг молиявий хўжалик фаолияти тўғрисида батафсил маълумот беради. Ушбу гуруҳ кўрсаткичларга асосий воситалар, айланма маблағлар, номоддий фаоллар (активлар) ва меҳнат потенциали (салоҳияти) билан боғлиқ кўрсаткичлар киради. Ҳар бир гуруҳ кўрсаткичлар ҳам ўз навбатида бирқанча кўрсаткичларни ўз ичига олади. Уларнинг қисқача чизмаси қуйидагича ифода этилган (3.16-Чизма).



Кўрсаткичлар




Асосий во-ситалар би-лан боғлиқ кўрсаткич-лар




Айланма маблағлар билан боғлиқ кўрсаткич-лар




Номоддий фаоллар билан боғлиқ кўрсаткичлар




Меҳнат сало-ҳияти билан боғлиқ кўр-саткичлари



3.16 - чизма. Корхонанинг иқтисодий салоҳияти билан боғлиқ кўрсаткичлар


Корхонанинг молиявий салоҳияти (потенциали) билан боғлиқ кўрсаткичлар ҳам иқтисодий таҳлилнинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш бўлимидаги муҳим кўрсаткичлардан биридир. Чунки улар билан боғлиқ кўрсаткичлар корхона молиявий манбасининг таркиби, унинг ҳолати ва самарали ишлатилишини ифодалайди. Мазкур гуруҳга корхонанинг ўз маблағлари ва унга тенглаштирилган маблағлар ҳамда четдан жалб қилинган узоқ ва қисқа муддатли маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар киради. Ушбу маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар ҳам асосан бухгалтерия балансининг пассив қисмида кўрсатилади. Уларнинг таҳлили мазкур хужжатга ва молиявий ҳисоботнинг бошқа турларига асосан амалга оширилади. Мазкур кўрсаткичлар тизими қуйидаги чизмада ифодаланган (3.17-чизма).

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling