Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари
Иқтисодий таҳлил ишларини ташкил этиш муаммолари
Download 1.45 Mb.
|
Ик.тахлил укув кулланма 2023
3.6. Иқтисодий таҳлил ишларини ташкил этиш муаммолари
Иқтисодиётни эркинлаштириш жараёни, бозор механизмининг такомиллашиши, ислоҳотларнинг тобора чуқурлашиб бориши ҳар бир иқтисодий жараённи чуқур таҳлил қилишни тақозо қилмоқда. Чунки мулкдор иқтисодий жараёнда асосий субъект сифатида иштирок этади. У ўз мулкининг кўпайишидан, кўпроқ фойда олишидан манфаатдир. Бунга ўз-ўзидан эришиб қолмайди. Бу учун тадбиркорлик, изчиллик, зийраклик ва ақл билан иш кўриш лозим. Бу эса ўз навбатида мулкининг ҳолатини, ишлатилиши ва сақланишишни таҳлил қилишни тақозо қилади. Демак, иқтисодий таҳлил энг авволо мулкдор учун керак экан. Мулкдор ўз мулкини ишлатиш учун турли корхоналарга эга бўлиши мумкин. Бу эса бошқа кишиларни, мутахассисларни, ходимларни ёллашига тўғри келади. Улар меҳнат жамоасини ташкил қилади. Корхонанинг яхши, самарали ишлаши меҳнат жамоасининг фаровонлигини таъминлайди. Корхона қанча кўп даромад қилса меҳнат жамоаси аъзолари шунча кўп меҳнат ҳақи олади. Бу эса меҳнат жамоасининг ўзлари ишлаётган корхона хўжалик фаолиятини мунтаззам таҳлил қилиб боришни тақозо қилади. Демак, иқтисодий таҳлил бевосита меҳнат жамоаси учун ҳам керак экан. Ҳар бир корхонанинг хўжалик фаолияти натижасидан давлат ҳам манфаатдор. Чунки ҳар бир корхона ўз мулкидан, қилган обороти ва олган фойдасидан солиқ тулайдилар. Шу туфайли давлат номидан солиқ идоралари ҳам корхона фаолиятини чуқур таҳли қилиб боришдан манфаатдир. Демак, иқтисодий таҳлил солиқ идоралари ходимлари учун ҳам керак экан. Кўриниб турибдики, иқтисодий жараённинг, яъни корхона ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти натижасидан ким манфаатдор бўлса у мазкур субъект фаолиятини ўрганишга, таҳлил қилишга қизиқади. Шундай қилиб иққтисодий таҳлил инвесторларга, ҳамкорларга, бирлашмаларга, уюшмаларга, суғурта, банк, молия идораларига ҳам керак экан. Одатда кимга нима керак бўлса ўша шу иш билан шуғулланади. Аммо ҳар бир корхонада махсус мутасадди шахслар борки, уларга хўжаликни бошқаришда у ёки бу соҳа топширилган бўлади. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида иқтисодий таҳлил билан корхонадаги деярли ҳамма мутахассислар шуғулланади. Аммо ҳаммаси ҳам корхона тўғрисида жамланган батафсил ахборотга эга эмас. Ҳамма ўзи бажараётган у ёки бу соҳа бўйича ахборотга эга. Шу жиҳатдан ҳамма ўзининг соҳасини мунтазам таҳлил қилиб борадилар. Лекин шуни эътироф этиш керакки, хўжалик фаолияти тўғрисида бутун фаолиятни ўзида жамлаган ахборотлар бухгалтерияда тўпланади ва қайта ишланади. Шу туфайли корхонанинг комплекс иқтисодий таҳлили билан бухгалтерия ходимлари, бевосита бош бухгалтерлар шуғулланадилар. Чунки унда корхонанинг хўжалик фаолиятини ифодаловчи барча кўрсаткичлари мавжуд. Улар молиявий ҳисоботларда ўз аксини топганлар. Иқтисодий таҳлил учун асосий маълумот манбаи бўлиб молиявий ҳисоботда ифода этилган кўрсаткичлар ҳисобланади. Уларнинг комплекс таҳлили билан бош бухгалтерлар шуғулланади. Аммо алоҳида соҳалари бўйича таҳлил кимга керак бўлса ўшалар шуғулланадилар. Таҳлил таҳлил қилиш учун эмас, балки керак соҳани ўрганиш учун қилинади. Демак кимга нима керак бўлса у шу соҳани таҳлил қилиш билан шуғулланар экан. Корхоналар хўжалик фаолиятини чуқур ўрганиш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин: корхоналарнинг ташкилий-техник ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ кўрсаткичлар молиявий натижалар билан боғлиқ кўрсаткичлар корхонанинг иқтисодий салоҳияти (потенциали) билан боғлиқ кўрсаткичлар корхонанинг молиявий салоҳияти (потенциали) билан боғлиқ кўрсаткичлар корхонанинг тўловга қодирлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар корхонанинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар корхонанинг мустақиллигини ифодаловчи кўрсаткичлар корхонанинг иқтисодий ночорлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар корхонанинг фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар Корхонанинг ташкилий-техник ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичларга унинг ташкилий ҳолатини, техник таъминот даражасини ва ишлаб чиқариш жараёнининг технологик ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар киради. Буларнинг тасвири қуйидаги чизмада ўз аксини топган (3.13-чизма). Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling