Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари
Download 1.45 Mb.
|
Ик.тахлил укув кулланма 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жорий активлар
Узоқ муддатли активларга асосий воситалар, номоддий активлар, сармоя қўйилмалари, сотиб олинган акциялар ва заёмлар киритилади. Корхонанинг ишлаши билан бу воситалар ўз қийматини ўзгартирмайди. Масалан, асосий воситалар қиймати қисқа вақт мобайнида миқдор жиҳатидан ўзгармайди.
Жорий активлар, нақд пул маблағларни, истеъмолчилар ҳисобварақларини ва нақд пул маблағлари шаклини эгаллаши лозим бўлган захираларни ўз ичига олади. Жорий хўжалик даври мобайнида бу активлар доимо ўзгариши мумкин. Нақд пул маблағларига айлантирилиши осон бўлган жорий активлар ва осон реализация қилинадиган активлар киритилади. Корхона баланси активларини ўрганишда қуйидагиларни аниқлаш мумкин: балансни тузиш кунида корхонада бўлган воситаларни (асосий воситалар, товар захиралари, пул маблағлари ва ҳоказолар); уларнинг жойланишини (асосий воситаларда, капитал қурилишда, дебиторлик қарзида ва ҳоказоларда); уларнинг хўжаликдаги асосий ролини (айланма, асосий ёки жалб этилган маблағлар). Баланс пассиви маълумотлари асосида қуйидагиларни билиб олиш мумкин: маблағ қайси манбадан келиб турганлигини; маблағлар кимга тегишли (ўзиникими ёки жалб қилинганми) эканлигини; маблағларнинг белгиланган мақсади қандай эканлигини (узоқ муддатли ёки қисқа муддатли қўйилмалар). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1997 йил 15 январдаги «Корхоналар (ташкилотлар) йиллик ва йил чораги молиявий ҳисоботларининг шакллари ҳамда ҳажмини тасдиқлаш тўғрисида»ги 5-сонли буйруғига мувофиқ 1997 йил 1 январдан бошлаб чораклик ҳисоботининг янги шакллари жорий этилди. Баланс активи ва пассивида барча баланс моддалари иккита йирик бўлимга гуруҳланган (16.1-жадвал). Баланс активида маблағлар қуйидаги бўлимлар бўйича тасдиқланган: 1-бўлим. Узоқ муддатли активлар; 2-бўлим. Айланма активлар. Баланс пассивида ҳам маблағлар манбалари икки бўлимга бўлинади; 1-бўлим. Ўз маблағлари манбалари; 2-бўлим. Мажбуриятлар. Баланс активининг 1-бўлими «Узоқ муддатли активлар»да узоқ фойдаланиладиган активлар (моддий-ашёвий воситалар, қимматли қоғозлар, узоқ муддатли инвестициялар) акс эттирилади. Балансда улар қуйидаги моддалар бўйича гуруҳланган: Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling