Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


Download 1.45 Mb.
bet52/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

Асосий воситаларга узоқ вақт мобайнида (бир йилдан ортиқ) шаклини ўзгартирмаган ҳолда ишлатиладиган, ўз қийматини қисман
йўқотадиган моддий-ашёвий бойликлар киради. Балансда улар дастлабки қиймати бўйича, эскириши ва қолдиқ қиймати бўйича ҳам кўрсатилади.
Номоддий активларга ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан бинолар, иншоотлар, ақлий интелектуал мулк, товар захиралари, ихтиролар, «нау-хау» ва бошқалардан фойдаланишга доир мулкий ҳуқуқлар киради. Балансда уларнинг дастлабки ва қолдиқ қиймати эскириш сўммаси ва қолдиқ қиймати акс эттирилади.
Сармоя қўйилмаларига хўжалик ёки пудрат усулида амалга оширилаётган тугалланмаган қурилиш қиймати, шунингдек, геологик-қидирув ишларига ва корхоналарга ана шу мақсадда берилган маблағлар сўммаси киради.
Узоқ муддатли инвестицияларга корхоналарнинг бошқа корхона устав фондига бир йилдан ортиқ муддатга қўйилган омонатлари киради. Бундан ташқари, бу бўлимда сотиб олинган акциялар, бошқа корхоналарга берилган қарзлар алоҳида моддалар билан кўрсатилади.
Баланс активининг 2-бўлими «Айланма активлар» деб аталади. Бу айланма маблағларнинг 3 гуруҳига ажратиш мумкин бўлган барча сўммасидир.

  1. Захиралар ва сарфлар - ишлаб чиқарши захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, қайта сотиладиган товарлар, давр харажатлари.

  2. Пул маблағлари - кассадаги, валюта маблағлари, қисқа муддатли қўйилмалар, қайта сотиб олинган ўз акциялари.

  3. Дебиторлар - харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар, уюшган корхоналар билан ҳисоб-китоблар, таъсисчилар ва бошқа дебиторлар билан ҳисоб-китоблар.

Баланс пассиви ҳам икки бўлимдан иборат бўлади:

  1. Ўз маблағлари.

  2. Мажбуриятлар.

Баланс пассивининг биринчи бўлимида ўз маблағлари акс эттирилиб, улар қуйидаги моддалар бўйича гуруҳланган:

  1. устав сармояси;

  2. қўшилган сармоя;

  3. захира сармоя;

  4. тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар);

  5. мақсадли тушумлар ва фондлар;

  6. келгуси харажатлар ва тўловлар захиралари;

  7. келгуси давр даромадлари.

Охирги иккита модда олдинги йиллар балансида қисқа муддатли мажбуриятлар сифатида 2-бўлимида кўрсатилади. Аслида эса бу маблағлар ўз маблағларига киритилиши керак.
Устав сармояси, одатда, унинг таъсисчилари қўшган бадаллари эвазига ташкил бўлади. Унинг кўпайиши хўжалик фаолияти давомида оладиган фойда эвазига амалга ошади. Зарур ҳолларда таъсисчиларнинг мақсадли бадаллари эвазига ҳам кўпайиши мумкин.
Устав сармоясига бадал шароитида асосий воситаларни (бино, иншоотлар, жиҳозлар, қурилмалар) ва бошқа моддий неъматларни ҳамда номоддий активларни (ер, сув ва бошқа табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқи, нау-хау, товар белгилари каиблар)ни қўшиш мумкин.
Шуни таъкидлаш жоизки, устав капиталининг миқдори таъсис ҳужжатида қайд этилган ҳажмидан ошиб кетмаслиги лозим.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling