Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


Download 1.45 Mb.
bet48/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

3.4. Бухгалтерия баланси: тузилиши,
таркиби ва мазмуни

Бухгалтерия баланси молиявий ҳисоботнинг асосий қисмларидан биридир. Шунинг учун корхона раҳбари уни иқтисодий жиҳатдан ўқий олиши, ҳар бир моддасида ифода этилган маълумотлар асосида корхонаси аҳволини кўра билиши, маблағлар қаердан келиб тушди, улар қаерга жойлаштирилди, самарали ишлаш учун шу маблағлар етарлими деган саволларга жавоб топа олиши лозим. Шу саволларга жавоб бериш учун корхона раҳбари баланс тўғрисида тўлиқ тушунчага эга бўлиши керак.


«Баланс» атамаси лотинча bis икки марта, banx - тарози палласи сўзларидан таркиб топган бўлиб, иккала палла деган маънони англатади. У тенглик, мувозанат тушунчаси сифатида ишлатилади.
Бухгалтерия балансининг ҳар хил турлари мавжуд бўлиб, улар қуйидаги белгилари бўйича таснифланади: тузилиш вақти, ахборот ҳажми, мулкчилик шакли, акс эттириш объекти, тозалаш усули.
Тузилиш вақтига кўра бухгалтерия баланслари: кириш, жорий, тугатиш, бўлиш ва бирлаштириш баланслари бўлиши мумкин.
Кириш баланси корхонанинг пайдо бўлиш вақтида тузилади. Унда корхона ўз фаолиятини бошлаётган пайтдаги бойликлар сўммасини белгилайди.
Жорий баланслар корхона фаолиятини ифода этиб, қонунда белгиланган муддатда мавжуд вақт мобайнида тузилиб турилади.
Тугатиш баланслари корхона тугатилганда тузилади.
Бўлиш баланслари йирик корхона бир неча майда корхоналарга бўлиниш вақтида ёки шу корхонанинг бир ёки бир неча таркибий бўлинмасининг бошқа корхонага берилиши вақтида тузилади. Шунинг учун бу баланс баъзида бериш баланси ҳам дейилади.
Бирлаштириш баланси бир неча корхоналар бир корхонага бирлашганда (қўшилганда) тузилади.
Ахборот ҳажми бўйича баланслар бир марталик ва йиғма балансларга бўлинади. Бир марталик баланс фақат битта корхона бўйича жорий ҳисоб асосида тузилади.
Йиғма баланс бир марталик баланслар асосида тузилади ва бирлашмалар (вазирликлар, фирмалар, акциядорлик жамиятлари ва шу кабилар)нинг хўжалик маблағларини акс эттиради.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling