Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари
Download 1.45 Mb.
|
Ик.тахлил укув кулланма 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳисобланмайдиган маълумот манбаларига
Ҳисобланадиган ахборот манбаларига қуйидагилар киради:
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи; статистика ҳисоби ва ҳисоботи; тезкор ҳисоб ва ҳисобот; танлаб кузатилган ҳисоб маълумотлари. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида хўжалик операциялари, хўжалик маблағлари ва уларнинг манбалари ифодаланади. Статистика ҳисоби ва ҳисоботида ҳодиса ва жараёнлар умумий мажмуасининг миқдорий жиҳатлари ифодаланади. Тезкор ҳисоб ва ҳисоботларга ҳисобот даври ичида олиш мумкин бўлган ахборотлар мажмуаси киради. Танлаб кузатиш натижасида олинган маълумотлар ҳисоботдаги кўрсаткичларни чуқурлаштириш ҳамда ҳодиса ва жараёнларни алоҳида ўрганиш имконини беради. Ҳисобланмайдиган маълумот манбаларига қуйидагилар киради: ички идора ва идорадан ташқари тафтиш маълумотлари; ички ва ташқи аудит ҳисоботлари; лаборатория ва тиббий-санитария назорати материаллари; солиқ хизмати ходимларининг текшириш натижалари; меҳнат жамоасининг мажлис ва йиғилиш қарорлари. Шунингдек, таҳлил жараёнида тасдиқланган режа, бизнес-режа ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳам қўлланилади. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган ахборотлар ошкоралиги нуқтаи назаридан ёпиқ ва очиқ маълумотларга бўлинади. Бухгалтерия ва статистик ҳисоботларда ифодаланган маълумотлар ташқарига, бошқа субъектларга тақдим қилинади ва улар очиқ маълумотларга киради. Бозор муносабатлари шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўзининг меъёрий кўрсаткичларини, таърифлари, лимитлари ва уларни баҳолаш йўлларини ишлаб чиқади. Бу кўрсаткичлар хўжалик субъектининг тижорат, технологик, ишлаб чиқариш сири бўлиб ҳисобланади. Корхона ҳисоботлари йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботлар шаклини тузиш бўйича кўргазмага амал қилган ҳолда тузилади. Аммо унда хатоликларга йўл қўйилиши мумкин. Буни аниқлаш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим: Бухгалтерия баланси кўрсаткичларини бош китоб кўрсаткичларидаги рақамлар билан солиштириш. Улар бир-бирига мос равишда тўғри келиши лозим. Бухгалтерия балансидаги ҳар бир бўлимнинг моддаларидаги сўммаси шу бўлим жами сўммасига ва актив қисмининг пассив қисмига тўғри келиши аниқланади. Бухгалтерия балансидаги молиявий ҳисобот таркибига кирувчи бошқа ҳисобот кўрсаткичлари билан тўғри келиши текширилади. Бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботнинг Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 1994 йил 26 мартда ишлаб чиқилган 164-сонли «Бухгалтерия ҳисоботи ва баланси тўғрисидаги Низом»га ва 1997 йил 25 январда тасдиқланган «Корхона ва ташкилотларнинг йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботларини тўлғазиш бўйича Қўлланма»га тўғри келиши кўриб чиқилади. Бу қўлланмага ҳар йили қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб борилади. Раҳбар молиявий ҳисоботни тасдиқлашда шу қўйилган талабларнинг ҳаммасини ёки муайян қисмини текшириб кўриниши ва ишонч ҳосил қилгандан сўнг, унга имзо чекиши мумкин. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling