Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


Download 1.45 Mb.
bet42/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

Иқтисодий таҳлили


Макроиқтисодий
таҳлил




Микроиқтисодий
таҳлил


Ушбу таҳлил иқтисодиётнинг макро даражасида, яъни давлат, мамлакат миқиёсидаги миллий иқтисодиётда содир бўлаётган ижтимоий - иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни ўргатади.




Ушбу таҳлил бевосита хўжалик юритувчи субьектлар фаолияти-ни, уларда содир бўлаётган иқти-содий жараёнлар ва ходисаларни иқтисодий кўрсаткичларда ифодаланиш ва таҳлил қилиш усулларини ўргатади.



3.10 - чизма. Иқтисодий таҳлилнинг ижтимоий - иқтисодий жараёнларни ўрганиш бўйича таснифлаш

Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозиргача макроиқтисодий таҳлил билан бирқанча таҳлилга оид бўлмаган фанлар (иқтисодий назария, статистика кабилар) шуғулланади. Аммо ушбу фанлардан макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ҳолати ўрганилади, холос. Аммо ҳозирги пайтда Ўзбекистон учун макроиқтисодий таҳлил объектив заруриятга айланди. Ҳозир УзР Вазирлар Маҳкамасида, барча ҳокимликларда “Ахборот ва таҳлли” гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг вазифаси бевосита макроиқтисодий таҳлил билан шуғилланишдан иборатдир. Аммо ҳамон макроиқтисодий таҳлил методологияси ишлаб чиқилмаган.


Макроиқтисодий таҳлилда макро даражадаги кўрсаткичларнинг ҳолати билан бирга уларнинг ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар ҳам ўрганилади. Бу фақат макроиқтисодий таҳлилнинг вазифаси, мақсади ва объектига киради. шу туфайли макроиқтисодий таҳлилнинг методологик ва назарий асоси яратилиши лозим.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти одатда батафсил таҳлил қилинади. Аммо баъзи ҳолларда уни батафсил ўрганишга ҳожат бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда хўжалик фаолиятининг бир қисмини танлаб таҳлил қилиш мумкин. Масалан, аудиторлар учун хўжалик фаолиятини батафсил таҳлил қилиб ўтиришига ҳожат йўқ. Улар фақат айрим кўрсаткичлари бўйича аудиторлик таҳлилини ўтказса етарди. Ёки маркетинг таҳлилини олиш мумкин. Бунда ҳам хўжалик фаолиятини ифодаловчи барча кўрсаткичларни таҳлил қилишга хожат йўқ. Фақат бозор фаоллиги билан боғлиқ кўрсаткичлар танлаб олинган ҳолда таҳлил қилинса етарли.
Шу туфайли иқтисодий таҳлил ўрганилаётган объектни қамраб олиш даражаси бўйича қилинадиган бўлса уларни икки гуруҳга батафсил таҳлил ва танлаб ўтказилган таҳлилга бўлиш мумкин.
Ушбу гуруҳ таҳлилнинг турлари таснифи ва тавсифи қуйидаги чизмада келтирилган (3.11-Чизма).




Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling