Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари
Download 1.45 Mb.
|
Ик.тахлил укув кулланма 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3 . 6 - ч изма. Иқтисодий таҳлилнинг таҳлил қилувчилар субьекти бўйича таснифлаш
- Иқтисодий таҳлил
3.5 - чизма . Иқтисодий таҳлилнинг макон нуқтаи назаридан таснифи
Ушбу гуруҳ таҳлил турлари ва ҳар бирини кимларнинг ўтказиши мумкинлиги кўрсатилган чизма қуйида келтирилган (3.6-чизма).
3.6 - чизма. Иқтисодий таҳлилнинг таҳлил қилувчилар субьекти бўйича таснифлаш Ушбу чизмадан кўриниб турибдики турли иқтисодий таҳлилни турли касб эгалари, мутахассислар амалга оширар экан. Масалан, ижтимоий-иқтисодий таҳлил билан статистик идоралари, бошқарув идоралари ходимлари, социологик тадқиқотлар лабараториялари, менежерлар, иқтисодчилар, бухгалтерлар шуғилланандилар. Аудиторлик таҳлили билан эса аудиторлар, корхона фаолиятига иқтисодий жиҳатдан ташхис қўювчи ходимлар, аудитор фирмалари кабилар шуғилланадилар. Худди шу тарзда бошқа таҳлил турлари ҳам келтирилган. Ҳозирги шароитда таҳлил турларидан бири маркетинг таҳлилидир. Ҳар бир корхона ушбу таҳлилни амалга ошириши лозим. Чунки бозорни ўрганмасдан туриб ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ёки иш бошқариш жараёнини амалга ошириб бўлмайди. Энди товарлар (ишлар, хизматлар) омбор учун эмас, балки бозор учун ишлаб чиқарилади. Бу эса корхона маркетинг хизмати ходимлари, яъни маркетологларнинг маркетинг таҳлилини амалга оширишини тақозо қилади. Маркетинг ва бошқа таҳлил турлари билан корхонанинг (фирманинг) бош бухгалтери ҳам шуғилланади. Хуллос қайси тур таҳлил билан кимлар шуғилланиши қисман юқоридаги чизмада келтирилган. Бозор муносабатлари шароитида ҳам маълум даражада тармоқлар сақланиб қолади. Шу туфайли иқтисодий таҳлил ҳам шу тамойил бўйича таснифланади.Иқтисодий таҳлил тармоқ тамойили бўйича икки гуруҳга бўлинади: алоҳида тармоқлар таҳлили ва тармоқлар аро умумий таҳлил. Алоҳида тармоқлар таҳлили фақат айрим тармоқларгагина тегишли. Улар шу тармоқнинг хусусиятларини ўзида акс эттиради ва бошқа тармоқларга уларни бевосита қўллаш қийин бўлади. Масалан,саноат корхоналари иқтисодий таҳлилини олайлик. Ушбу таҳлилни қишлоқ хўжалиги ёки савдо корхоналари хўжалик фаолиятини таҳлил қилишга қўллаш қийин ва аксинча. Тармоқлараро умумий таҳлилни деярли барча тармоқларга у ёки бу хусусиятини инобатга олган ҳолда озгина ўзгартиришлар билан қўллавериш мумкин. Масалан, корхонанинг молиявий таҳлилини олайлик. Бу бевосита молиявий ҳисобот маълумотларига асосан ўтказилади. Молиявий ҳисобот эса Ўзбекистонда деярли барча тармоқ ва соҳа корхоналари учун бир хил қилиб белгиланади. Худди шундай гапларни “Молиявий ҳисоботни иқтисодий ўқиш ва таҳлил қилиш” бўйича ҳам айтиш мумкин. Ушбу гуруҳга кирувчи таҳлил турига “Иқтисодий таҳлил назарияси” ҳам киради. Ушбу фанда барча тур таҳлилнинг методологик ва назарий асоси ёритилган. Макроиқтисодий таҳлилда барча тармоқлар мажмуаси натижалари таҳлил қилинади. Келтирилган таҳлил таснифи ушбу чизмада ифодаланган (3.7-чизма).
Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling