Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари
Турларини аниқлашда қўлланиладиган белгилар
Download 1.45 Mb.
|
Ик.тахлил укув кулланма 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1 - чизма. Иқтисодий таҳлил турларини таснифлашда қўлланиладиган белгилар
3.1 - чизма. Иқтисодий таҳлил турларини таснифлашда қўлланиладиган белгилар Иқтисодий адабиётларда ушбу мавзу бўйича турли таклифлар мавжуд. Уларни ўрганиб ва умумлаштириб ҳамда бу соҳа бўйича узоқ йилик тажрибадан келиб чиқиб ушбу ҳолатга тўхталдик. Бу бизнинг фикримизча иқтисодий таҳлилнинг турларига бўлган назарий ва амалий жиҳатдан қўйиладиган талабни маълум даражада қондиради деб ўйлаймиз. Иқтисодий таҳлил мазмуни бўйича уч гуруҳга бўлинади: глабал, локал ва темматик. Глабал таҳлил деганда хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини атрофлича тўлиқ яхлит ҳолда ўрганиш тушинилади. Локал таҳлил деганда хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг алоҳида бир таркибий қисмини ўрганиш тушинилади. Мисол тариқасида акциядорлик жамияти хўжалик фаолиятини олиш мумкин. Унинг таркибига бош корхона ва олтита шўба корхоналари киради деб фараз қиламиз. Ҳаммасининг ҳолатини яхлит ҳолда бир ҳисобот даври мобайнида эришилган натижалари бўйича таҳлил қилиш глобал таҳлилга мисол бўлиши мумкин. Унинг алоҳида бўлинмаларини таҳлил қилиш локал таҳлилга мисол бўлса, шу бўлинма ичида алоҳида бир мавзуни ўрганишга бағишланган таҳлил тематик таҳлилга мисол бўлиши мумкин. Демак, тематик таҳлил деганда хўжалик юритувчи субъект фаолиятини алоҳида мавзуси бўйича таҳлил қилиш тушинилади. Бунга акциядорлик жамиятининг бозор фаоллигини, иш фаоллигини, молиявий барқарорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили кабиларни мисол келтириш мумкин. Булар ўртасидаги боғлиқлик қуйидаги чизмада келтирилган (10.2 - чизма). Иқтисодий тахлилнинг тўрлари ва шаклларини таснифлашда унинг алоҳида хиллари шартли равишда олинган. Бунда таснифлаш белгилари ва уларга киритувчи иқтисодий таҳлил турлари муаллифлар нуқтаи назаридан таҳлилнинг назарий ва амалий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ёндошилган. Вақт - бетакрор бойлик. Агар у йўқотилса қайта тикланмайди. Шу туфайли вақтни йўқотмаслик лозим. Вақтнинг ўтиши билан ишлаб чиқариш жараёни давом этади. Маълум бир даврда натижа ҳисоб-китоб қилинади, чамаланади, тегишли камчиликлар ва ютуқлар аниқланади. Шу туфайли ҳар бир вақтда содир бўлган жараённи узлуксиз равишда таҳлил қилиб туриш лозим. Шу жиҳатдан иқтисодий таҳлил учга бўлинади: тезкор таҳлил, жорий таҳлил, истиқбол таҳлили. Тезкор таҳлил деганда ҳисобот даври давомида, у тугамасдан ўтказиладиган таҳлил тушинилади. Масалан, ҳисобот даври бир чорак дейдиган бўлсак, унинг томом бўлишини кутиш учун уч ой керак. Аммо шу муддатда қандай натижага эришиш мумкинлигини аниқлаш учун шу давр ичида тезкор тарзда ҳар куни, ҳар ҳафтада, ҳар ўн кунликда, ҳар ойда таҳлил қилиб бориш лозим. Бу айнан шу ҳисобот даврида (чорак ичида) амалга оширилади. Шу туфайли ушбу таҳлил тезкор таҳлил ҳисобланади. Жорий таҳлил деганда ҳисобот даври тугаши билан бухгалтерия, статистик ва тезкор ҳисобот маълумотлари ва бошқа ахборот манбаларига асосан ўтказиладиган таҳлил тушинилади. Масалан, ҳисобот даври чорак бўлса, у тугаши билан бухгалтерия, статистик ва тезкор ҳисоботлар тузилади. Ҳамда улар тегишли ташкилотларга (солиқ идорасига, молия, статистик бўлинмаларга) топширилади. асл нусхаси шу хўжалик юритувчи субъектда қолади. Ана шу ҳисобот маълумотларига асосан ушбу хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти жорий таҳлил қилинади.
|
ma'muriyatiga murojaat qiling