Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


Download 1.45 Mb.
bet43/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

Иқтисодий таҳлил


Батафсил
таҳлил




Танлаб ўтказилган
таҳлил




Ушбу таҳлилда ўрганилиши лозим бўлган барча обьектлар қамраб олинади ва ўрганилади.




Иқтисодий жараёнлар, хўжалик фаолияти тўғрисида умумий хуло-са қилиш учун ҳамма обьектни ўрганиш шарт бўлмаган ҳолларда, уларнинг айримлари танлаб таҳлил қилинади.



3.11- Ч и з м а. Иқтисодий таҳлилнинг ўрганилаётган объектини қамраб олиш даражаси бўйича таснифи


Батафсил таҳлилда хўжалик юритувчи субъект фаолиятини ифодаловчи барча кўрсаткичлар ҳисобот даврида тўлиқ ўрганилади. Танлаб ўтказиладиган таҳлилда иқтисодий жараёнларнинг бир қисми ўрганилади ва у орқали бутун хўжалик фаолиятига тахминий баҳо бериш мумкин. Шунингдек иқтисодий таҳлилнинг ушбу тури айрим ҳолларда тематик таҳлилга ҳам ўхшаб кетади.
Шуни эътироф этиш керакки, иқтисодий таҳлил дарслигини яратишда унинг методологиясини келтирилган ушбу турларига мослаштирган ҳолда ёзиш мақсадга мувофиқдир. Чунки иқтисодий таҳлил битта фан. Унинг турлари ушбу фанга қайси нуқтаи назардан ёндошишга қараб ўзгаради. Масалан, иқтисодий таҳлил усулини яратишда батафсил таҳлил қилиш учун мўлжалланган бўлади. Аммо шу методологиядан танлаб қилинадиган таҳлилда ҳам фойдаланиш мумкин.
Яна бир мисол. Иқтисодий таҳлилни замон нуқтаи назаридан таснифлаганда унинг учга бўлинишини (тезкор, жорий. истиқбол таҳлили) кўрдик. Бу ҳолда иқтисодий таҳлил жорий таҳлил тарзида ёритилади. Аммо унинг методологиясидан тезкор ва истиқбол таҳлилларида ҳам фойдаланиш мумкин.
Аммо шуни эътироф этиш керакки, барча бир тур таҳлиллар ҳам бир хил методологияга асосланиши қийин. Масалан, Макроиқтисодий таҳлил билан микроиқтисодий таҳлил методологияси бир-биридан фарқ қилади ёки тармоқлар таҳлили билан тармоқлараро таҳлил ўртасида ҳам маълум даражада фарқ бир. Лекин уларнинг методологик асоси иқтисодий таҳлил назариясида ўз ифодасини топмоғи лозим.
Хулоса қилиб айтганда “Иқтисодий таҳлил назарияси”да ёритиладиган назарий ва методологик асослар барча таҳлил турларининг талабларига жавоб бериши лозим.
Юқорида таъкидланганидек иқтисодий таҳлил турлари унинг шаклларидан фарқ қилади. Иқтисодий таҳлилнинг шакллари эса бир-биридан маълум даражада ўзига хос бўлган усуллари, кетма-кетлиги, мақсади ва вазифалари билан ҳам фарқ қилади. Масалан, комплекс таҳлилда хўжалик фаолияти макон ва замон нуқтаи назаридан батафсил таҳлил қилинади. Унда асосий усуллар тариқасида комплекс баҳолаш усуллари қўлланилади. Ушбу таҳлил маълум даражада омилли таҳлилдан фарқ қилади.
Омилли таҳлилда хўжалик фаолиятига твъсир қилувчи омилларнинг таъсирини аниқлаш усуллари ўрганилади. Бу жуда кўп таҳлил шаклларида қўлланилиши мумкин. Аммо бошқа таҳлилда омилли таҳлил усуллари асосий бўлмасдан, балки хулосани чуқурлаштириш учун фойдаланилади.
Шу икки таҳлил шаклидан фарқи ўлароқ функционал-қиймат таҳлили (ФҚТ) ҳам мавжуд. ФҚТ да икки таҳлилда ҳам қўлланилмайдиган, қўлланилса ҳам кам қўлланиладиган усуллардан фойдаланилади. Бошқа таҳлиллар асосан маълум кўрсаткичлар, аниқ рақамларга асосланса, ФҚТ да кўп ҳолларда мантиқий эвристик таҳлил усулларидан фойдаланилади.
Худди шундай ҳолатни бошқа таҳлил шакллари бўйича ҳам келтириш мумкин. Демак иқтисодий таҳлилнинг турларида маълум даражада методологик муштараклик бўлса, шаклларида ўзига хослик устувордир.
Иқтисодий таҳлилнинг шакллари ва ҳар бирининг қисқача мазмуни ушбу чизмада келтирилган (3.12-чизма).




Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling