Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари
«Иктисодий тахлилнинг методологик асослари
Download 1.45 Mb.
|
Ик.тахлил укув кулланма 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- III БОБ. ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛНИНГ ТУРЛАРИ, АХБОРОТЛАР МАНБААЛАРИ ВА ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ Режа
- 3.1. Иқтисодий таҳлилнинг турлари ва шакллари, уларнинг таснифи ва тавсифи
- Иқтисодий таҳлилнинг тури
«Иктисодий тахлилнинг методологик асослари
ва унда қўлланиладиган усуллар» мавзуси бўйича ТАЯНЧ ИБОРАЛАР фан методининг тушунчаси; иктисодий тахлил методининг муҳим ҳусусиятлари; иқтисодий таҳлилнинг анъанавий усуллари; таққослаш усули; гуруҳлаштириш усули; абсолют ва нисбий кўрсаткичларни аниқлаш усули; балансли боғлиқлик усули; занжирли боғланиш усули. иқтисодий-математик усулларининг турлари; интеграл усули; корреляцион ва реграцион усуллар; эврестик таҳлил; назарий ўрин ва назарий хизмат кўрсатиш усуллари III БОБ. ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛНИНГ ТУРЛАРИ, АХБОРОТЛАР МАНБААЛАРИ ВА ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ Режа: 1. Иқтисодий таҳлилнинг турлари ва шакллари, уларнинг таснифи ва тавсифи 2. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган ахборотлар тизими. 3. Корхоналар молиявий ҳисоботлари ва мазмуни. 4. Бухгалтерия баланси: тузилиши таркиби ва мазмуни. 5. Молиявий ҳисоботларнинг шакллари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги. 3.1. Иқтисодий таҳлилнинг турлари ва шакллари, уларнинг таснифи ва тавсифи Иқтисодий таҳлил мазмун ва моҳияти жиҳатидан турли шаклларга хилларга эга. Аммо кўпгина иқтисодий адабиётларда улар фарқланмасдан ишлатилади. Аммо улар мазмун жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Иқтисодий таҳлилнинг тури деганда маълум белгилари, хоссалари, вазифаси ва шу кабилар билан умумий бўлган гуруҳлар ёки бир бутунликни ташкил этган яхлит хиллари тушунилади. Иқтисодий таҳлилнинг шакли деганда унинг ўзига хос бўлган ташқи кўриниши, сиртқи қиёфаси, билан бирга ўзига хос мазмуни, яъни уни амалга ошириш йўллари, усуллари тушунилади. Иқтисодий таҳлилнинг тури ва шакли мазмун жиҳатидан бир-бирига жуда яқин, чунки уларнинг иккаласи ҳам таҳлил қилувчининг ўз олдиган қўйган мақсадини амалга оширишга хизмат қилади. Аммо улар бир-биридан маълум белгилари, шакли ва мазмуни бўйича фарқи бор. Таҳлилнинг тури неча хил бўлишидан қатий назар уларда бир-бирига жуда яқин ва ўхшаш усуллардан фойдаланилади. Таҳлилнинг шаклида эса ҳар бирида ўзига хос усуллар мажмуаси қўлланилиши мумкин. Иқтисодий таҳлилнинг тури унинг белгилари бўйича гуруҳланади. Бу таҳлилга қайси нуқтаи назардан қарашга боғлиқ. Масалан, иқтисодий таҳлил мазмун жиҳатидан қаралса у глабал, локал ва тематик таҳлилга бўлинади. Буларнинг ҳаммасида бир хил усуллардан фойдаланиш мумкин. Аммо иқтисодий таҳлилнинг шаклини кўрадиган бўлсак, уни макон ва замон нуқтаи назаридан қараб, унда қўлланиладиган ўзига хос усулларнинг мажмуасидан келиб чиқилади. Масалан, комплекс таҳлилда қўлланиладиган комплекс баҳолаш усуллари функционал қиймат таҳлилида (ФҚТ) қўлланилмайди. ФҚТ да қўлланиладиган усуллар омилли таҳлилда қўлланилмаслиги мумкин ва ҳ.к.. Иқтисодий таҳлил турли белгилари бўйича таснифланади. Бу масала турли дарслик ва адабиётларда турлича ёритилган. Кўп адабиётларда 2-3 та, баъзиларида 6-7 та, баъзиларида 8 та белгилари бўйича таснифланади. Таъкидланганидек, кўпгина адабиётларда иқтисодий таҳлилнинг тури билан шакли фарқланмаган ҳолда берилган. Тадқиқотлар натижасида иқтисодий таҳлилнинг турларини таснифлашда қуйидаги белгилардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деган хулосага келинди. Буларга: мазмуни бўйича таснифлаш; макон нуқтаи назаридан қараш бўйича; таҳлил қилувчилар субекти бўйича; тармоқ тамойили бўйича; замон нуқтаи назаридан таснифлаш бўйича; ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ўрганиш бўйича; кенгайтирилган тарор ишлаб чиқариш босқичлари бўйича; компьютерлаштириш даражаси бўйича таснифлаш каби белгилари киради. Бу қуйидаги чизмада келтирилган (3.1-чизма).
Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling