Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари
Download 1.45 Mb.
|
Ик.тахлил укув кулланма 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- = У - Ух 1
- У - Ух 1
У = -----------------
Х2 Ушбу формулага интеграл усулини қўллаб натижага биринчи омилнинг, яъни товар обороти ўзгаришининг таъсирини аниқлаш лозим бўлса қуйидаги формуладан фойдаланилади: Х1 Х2о Ух1 = (-----------) . ln (----------) Х2 Х1о Натижанинг иккинчи омил эвазига ўзгаришини топиш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади : Ух2 = У - Ух1 Жуда кўп ҳолларда ишлаб чиқариш корхоналарида рентабеллик даражасига таъсир қилувчи омилларни ҳисоблашга тўғри келади. Бу боғлиқликни қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин : Х1 У = ------------------------ Х2 + Х3 Бунда У - рентабеллик даражаси ; Х1 - фойда суммаси ; Х2 - асосий капиталнинг ўртача қиймати ; Х3 - айланма капиталнинг ўртача қиймати. Ушбу формулага асосан рентабеллик даражасига барча омилларнинг таъсирини аниқлаш мумкин. Рентабеллик даражасининг фойда суммаси эвазига ўзгаришини топиш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади : Х1 Х21 + Х31 Ух1 = ---------------- ln ( ----------------- ) Х2 + Х3 Х20 + Х3о 2.Рентабеллик даражасининг ўзгаришига асосий капиталниниг таъсирини ( Ух2) топиш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир : У - Ух1 Ух2 = ----------------------- . Х2 Х2 + Х3 3. Айланма маблағлар (капитал) суммаси ўзгаришининг рентабеллик даражасига таъсирини топиш учун ( Ух3) қуйидаги формуладан фойдаланишни тавсия қиламиз: У - Ух1 Ух3 = ----------------------- . Х3 Х2 + Х3 Умумий натижанинг ўзгариши ( У) шу учта омил таъсиринига тенг бўлиши керак : У = Ух1 Ух2 Ух3 Шуни таъкидлаш лозимки, интеграл усули анча мураккаб бўлиб, кўпроқ меҳнат ва ортиқча харажатлар талаб қилади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, омиллар бўйича фарқ унчалик катта бўлмаган тақдирда, яъни 10 % гача бўлганда интеграл усули билан аниқланган омиллар таъсирини занжирли алмаштириш усули билан аниқлангани каби деярли фарқ қилмайди. Бундай ҳолларда, ишни осонлаштириш мақсадида занжирли алмаштириш усулидан бемалол фойдаланиш мумкин. Агар омиллар кетма-кетлиги тўғри аниқланиб қўйилган бўлса барча ҳолларда ҳам занжирли алмаштириш усулидан бемалол фойдаланавериш мумкин. Хўжалик фаолиятини таҳлил қилишдан асосий мақсад ҳар бир ишлаб чиқарувчи, хизмат қилувчи ёки бошқа фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларда мавжуд бўлган ички имкониятларни ахтариб топишдан иборатдир. Бу таҳлилда қўлланиладиган барча усуллар билан ҳам аниқланиши мумкин. Бироқ таҳлилчи қайси усулни қачон қўллашни яхши билиши лозим. Бу эса, ўз навбатида, таҳлилда қўлланиладиган усулларни мукаммал ўзлаштириб олишни тақозо қилади. Келажакда таҳлилни такомиллаштириш фақат унда қўлланиладиган усулларни такомиллаштириб қолмасдан, балки фаолиятни тўғри ифодалайдиган кўрсаткичларни ҳам токомиллаштиришни талаб қилади. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шаклланаётган бир пайтда иқтисодий кўрсаткичлар ҳам ўзгармоқда. Миллий ҳисоб тизими бухгалтерия ҳисобининг миллий андозалари жорий қилинмоқда. Амалиётда эса шуларга мос кўрсаткичлар вужудга келмоқда. Булар эса бухгалтерия ва статистик ҳисоботлардаги кўрсаткичлар тизимига ҳам тегишли ўзгаришлар киритишни тақозо қилади. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling