Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари
Download 1.45 Mb.
|
Ик.тахлил укув кулланма 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баланс бирлиги
- Баланс давомийлиги
- Баланс аниқлиги
Баланс реаллиги моддалар баҳосининг объектив воқеликка мувофиқ келишини англатади. Баланснинг «тўғрилиги» ва «реаллиги» тушунчаларини бир-бирига аралаштирмаслик керак. Баланс тўғри, аммо нореал бўлиши мумкин. Яъни баланс маълумотлари ҳужжатлар асосида тузилган бўлади ва ҳақиқатда мавжуд маблағларни кўрсатади, аммо унинг айрим моддалари реал ҳолатни, масалан, асосий воситалар - маънавий эскирганликни, дебиторлик қарзларини талаб қилиб олиб бўлмаслигини, унинг қанча қисми умидсиз дебитор эканлигини ифодаловчи вазиятларни кўрсатмайди.
Баланс бирлиги балансни ягона ҳисобга олиш ва баҳолаш тамойиллари бўйича тузилишини, яъни корхонанинг барча таркибий бўлинмаларида ва тармоқларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобрақамлари (счетлари)нинг ягона номенклатураси уларнинг бир хилдаги мазмуни, икки ёқлама бухгалтерия ёзивунинг амалга ошиши ва шу кабилар қўлланилишини англатади. Ўзбекистонда баланснинг яхлитлигига эришилган. Чунки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йил 15 январда тасдиқланган қарорига асосан бухгалтерия балансининг ягона шакли қабул қилинган, бухгалтерия счетларининг 2002 йилдан бошлаб ягона режаси қўлланилиши кўзда тутилган. Молиявий ҳисоботнинг барча шакллари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи услубияти ва уларни ташкил этиш бошқармаси ишлаб чиққан «Корхоналарда чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботи шаклларини тўлдириш бўйича кўрсатмалар» асосида тузилади. Баланс давомийлиги ҳар бир кейинги баланс олдинги балансдан келиб чиқиши тамойилига асосланади. Масалан, олдинги йил якуний баланси (йил охиридаги маълумотлар) ҳисобот йили балансида йил бошидаги маълумотлар сифатида ифодаланади. Чунки ҳисобот йили олдинги ўтган йилнинг давоми ҳисобланади. Баланс аниқлиги - балансни тузувчилар ва уни ўқийдиган ҳамда таҳлил қиладиган кишиларнинг тушуниши учун қулайлигидир. Балансни аниқ ва тушунарли қилиш учун моддалар реквизитлари ва номлари икки тилда (ўзбек ва рес тилида) баён қилинган, унинг шакли анча соддалаштирилган. Бухгалтерия баланси икки қисмдан актив ва пассивдан иборат бўлади. Унинг актив қисмида корхона сармоясининг таркиби ва жойлаштирилиши, пассивида - активларни ташкил этиш манбалари, яъни ўз сармояси ва мажбуриятлари, бошқа корхона ёки жисмоний шахсларнинг вақтинча жалб қилинган маблағлари кўрсатилади. Шундай қилиб, бухгалтерия баланси қуйидаги элементларни ўз ичига олади: Корхона эгалик қиладиган воситаларни акс эттирувчи активлар. Корхона тасарруфидаги ўз маблағлари. Кейинчалик қайтарилиши лозим бўлган активларни сотиб олиш, ҳосил қилиш натижасида юзага келган мажбуриятлар. Бухгалтерия балансида корхона активлари икки гуруҳда: узоқ муддатли ва айланма активларда акс эттирилади. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling