Ўқитувчи М.Қосимов Транспорт соҳасида амалга оширилаётган ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар ва соҳа истиқболлари


-боб. Литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, литсензияни бекор қилиш


Download 1.72 Mb.
bet34/36
Sana13.02.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1192824
TuriСеминар
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
Транспорт соҳасида амалга оширилаётган

7-боб. Литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, литсензияни бекор қилиш
35. Литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш “Фаолиятнинг айрим турларини литсензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Бунда литсензияловчи орган литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилиш муддатини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туради. Литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилиш муддатини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш литсензияловчи органнинг аризасига кўра суд томонидан амалга оширилади.
Литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор суд ёки литсензияловчи орган томонидан литсензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган (чиқарилган) кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмай, литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг литсензиат томонидан бартараф этиш муддати кўрсатилган ҳолда етказилади.
Литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар литсензиат томонидан бартараф этилган тақдирда, литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб турган литсензияловчи орган ёки ўзининг аризасига кўра литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилиши суд томонидан тўхтатиб турилган орган кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг бартараф этилгани тўғрисидаги тасдиқнома олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида унинг амал қилишини тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
Литсензияловчи орган ёки суднинг литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят берилиши мумкин.
36. Литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилишини тўхтатиш “Фаолиятнинг айрим турларини литсензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Бунда литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда литсензияловчи орган томонидан қабул қилинади:
литсензиат литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
юридик шахс тугатилганда — тугатилган вақтдан бошлаб ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тўхтатилганда — қайта ташкил этиш вақтидан бошлаб, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно;
автомобил транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишни амалга оширувчи жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор)нинг — литсензиатнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугаганда;
автомобил транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишни амалга оширувчи жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор)нинг — литсензиатнинг муомалага лаёқатлилиги чекланганда ёки у муомалага лаёқатлсиз деб топилганда.
Литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда фақат суд томонидан қабул қилинади:
литсензия талаблари ва шартлари мунтазам ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;
литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар литсензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда литсензиат томонидан бартараф этилмаганда;
литсензияловчи органнинг литсензия/литсензия варақаси бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганда қабул қилинади.
Литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор суд ёки литсензияловчи орган томонидан литсензиатга ёзма шаклда, қарорни пухта асослаган ҳолда қарор қабул қилинган (чиқарилган) санадан бошлаб уч иш кундан кечикмай етказилади. Литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилиши уни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади.
Литсензияловчи орган ёки суднинг литсензиянинг/литсензия варақасининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят берилиши мумкин.
37. Қуйидагилар литсензиат томонидан литсензия талаблари ва шартларининг қўпол тарзда бузилиши ҳисобланади:
литсензиатнинг штатида Вазирлик томонидан белгиланган тартибда тегишли лавозимни эгаллаш учун Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича малака оширган ва малака имтиҳонидан ўтган, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг бўлмаслиги;
литсензиат томонидан ишлатиш учун белгиланган тартибда рухсат этилмаган ва йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтмаган автотранспорт воситаларидан фойдаланилиши;
даврий тиббий кўрикдан ва йўлга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтмаган ҳайдовчиларнинг ишлашига йўл қўйилиши;
литсензия варақалари билан таъминланмаган автотранспорт воситаларига йўл варақаларининг берилиши.
38. Литсензияни/литсензия варақасини бекор қилиш “Фаолиятнинг айрим турларини литсензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ва ҳолатларда амалга оширилади.
Литсензияловчи органнинг литсензияни/литсензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори литсензиатга ёзма (электрон) шаклда, асосланган ҳолда қарор қабул қилинган кунидан бошлаб уч иш кундан кечикмай етказилади. Суднинг литсензияни/литсензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори литсензиатга ва литсензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Бекор қилиш тўғрисидаги қарор литсензия/литсензия варақасини берилган санадан бошлаб амал қилади.
Литсензияни/литсензия варақасини бекор қилишда тўланган давлат божи қайтарилмайди.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling