«Ўқитувчи ва мураббийлар» кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди


Download 12.53 Kb.
Sana21.10.2023
Hajmi12.53 Kb.
#1714629
Bog'liq
ustozlar va murabbiylar kuni


Мобил янгиликлар

«Ўқитувчи ва мураббийлар» кунига бағишланган байрам
тадбири бўлиб ўтди
«1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Давлатобод тумани Маданият марказида тантанали тадбир ўтказилди. Унда Наманган муҳандислик-технология институтининг ректор ва проректорлари, барча профессор ўқитувчилар, илмий ва техник ходимлари ҳамда талабалар иштирок этдилар.
Байрам тадбирида Наманган муҳандислик-технология институти ректори Одилжон Маматкаримов нутқ сўзлаб, сўнгги йилларда ОТМларга яратиб берилаётган шароитлар, институтнинг эришган ютуқлари ҳамда ўқитувчи ва устозларнинг бунга қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўз юритди.
Байрам тадбири давомида институт ректори Одилжон Маматкаримов ҳамда проректорлар томонидан устоз ва мураббийлар рағбатлантирилди. Хусусан, таълим йўналишида ўз меҳнати билан ўрнак бўлган ҳамда касбига содиқлик билан хизмат қилган соҳа вакилларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бунда институтнинг 70 дан ортиқ порфессор ўқитувчилари, илмий ва техник ходимлар, ижтимоий соҳа вакилларига эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг ўқитувчи ва мураббийларга байрам табригини етказди.
Шудан сўнг, олий таълим соҳасида виждонан фаолият олиб бориб, ёш авлоднинг сифатли таълим олишида ўзининг фидокорона меҳнати билан намуна бўлаётган, тизим ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган устозлар - институт ректори Одилжон Маматкаримов ҳамда профессорлар Хамит Ахмедходжаев, Ахмаджан Салиевга «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишонини топширди.
Байрам куй ва қўшиққа уланди. Вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан дилтортар куй-қўшиқлар ижро этилиб, барчага хуш кайфият улашилди.

НамМТИ ахборот хизмати
Download 12.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling