Ўқитувчилар ўртасида математика, физика, кимё ва биология фанларидан Республика олимпиадасини ўтказиш тўғрисида


Download 91.46 Kb.
bet3/3
Sana18.06.2023
Hajmi91.46 Kb.
#1597412
1   2   3
Bog'liq
O\'qituvchi olimpiadasi Nizom Тасдиқлашга

Биринчи кун иштирокчиларга 5 та масаладан иборат ёзма иш тақдим қилинади, уни бажариш учун куннинг биринчи ярмида
3 соат вақт ажратилади. Ҳар бир топшириқ қийинлик даражасига қараб турли баллар билан жами 50 балл (8, 8 , 10, 10, 14) билан баҳоланади.
Куннинг иккичи ярмида берилган 5 та мисол ва масалалар муҳокамаси бўлиб ўтади. Унда топшириқлар муаллифлари, етакчи профессор-ўқитувчилар, ўқув дастурлари ва дарсликлар муаллифлари билан ҳозирги кундаги таълимдаги ислоҳотлар, мавжуд муаммолар муҳокама қилинади.
Иккинчи кун иштирокчиларга фан йўналишлари бўйича методик қисм ва тест топшириқларидан иборат бўлиб, методик қисмда тақдим этилган топшириқлар ечимлари келтирилган мисол ва масалаларни тўғри ёки нотўғри ечилганлигини изоҳлаб, ҳар бир масалани баҳолаш талаб этилади. Бунинг учун иштирокчиларга 2 соат вақт ажратилади ва 50 балл билан баҳоланади.
17. Ташкилий қўмита томонидан олимпиада жараёнларининг шаффоф, адолатли ва холисона ўтказилишини таъминлаш мақсадида жараёнларни онлайн кузатиб бориш учун шарт-шароитлар яратилади ҳамда иштирокчи ўқитувчиларнинг бажарган ишлари, назорат материаллари ва жавоблар ижтимоий тармоқларда эълон қилиб борилади.
18. Барча ҳудудлардаги ғолибларнинг исм шарифлари ва баллари Халқ таълими вазирлигининг olympiad.uzedu.uz сайтида, @olympdep телеграмм каналида қатнашчиларнинг “шифрланган номлари” ҳамда уларнинг иккинчи босқич иштирокчилари эълон қилинади.
19. Биринчи босқичда ҳудудий бошқармалар, иккинчи босқичда Халқ таълими вазирлиги томонидан Ташкилий қўмита шакллантирилади ва тасдиқланади.
20. Ташкилий қўмита олимпиадани ташкил қилиш ва ўтказишда ягона илмий-услубий ёндашувни таъминлайди, ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди.
21. Олимпиданинг биринчи ва иккинчи босқичида иштирокчилар бажарган ишларига ҳакамлар ҳайъати томонидан қўйилган балларга изоҳ ёки тушунтиришлар берилиши мумкин.
IV боб. Ҳакамлар ҳайъати ва апеллация комиссияси
22. Ҳакамлар ҳайъати таркибига олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот институтларининг малакали мутахассислари, тадқиқотчи, етакчи амалиётчи, тажрибали профессор ўқитувчилари ҳамда юқори натижаларга эришган педагог ўқитувчилар киритилади.
23. Олимпиадада иштирок этаётган педагоглар ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилмайди.
24. Ҳакамлар ҳайъатига ўқитувчиларнинг ёзма иш ва тест жавоблари варақалари шифрланган ҳолда тақдим етилади.
25. Ҳакамлар ҳайъати ўқитувчиларнинг ишларини текширишдан олдин, ташкилий қўмита томонидан тақдим етилган топшириқлар ва тест саволлалари ҳамда жавобларини (тест жавоблари калитларини) ўқиб чиқиб, экспертиза, яъни мазмунан ва илмий жиҳатдан тўғри эканлигини тасдиқлайди. Ушбу экспертиза жараёнида апеллация комиссияси аъзоси ҳам қатнашади.
26. Aпеллация комиссияси ҳар бир фан кесимида бир ёки икки кишидан иборат бўлиши мумкин.
27. Ҳакамлар ҳайъти бирор бир ёзма ёки тест топшириғида хатолик бор деб ҳисобласа, далолатнома асосида шу ёзма иш ёки тест топшириғи бўйича барча иштирокчиларга тегишли баллар қўшиб берилиши юзасидан қарор қабул қилиши мумкин.
28. Иштирокчиларнинг тест жавоблари варағида битта саволга икки ва ундан ортиқ жавоблар тўғри деб белгиланган ёки бўялган ҳолатда бўлса, ҳеч қайси жавоб инобатга олинмайди ва ушбу саволнинг жавоби учун 0 балл қўйилади.
29. Ҳакамлар ҳайъати томонидан ўқитувчиларнинг бажарган ишлари текширилаётган пайтда, ташкилий қўмита томонидан топшириқларнинг тўғри жавоблари ва ечимлари эълон қилинади.
30. Ҳакамлар ҳайъати барча ўқитувчиларнинг ишларини текшириб бўлгандан сўнг, балларни Ехcел дастурига киритади ҳамда аудиторияга йиғилган иштирокчиларга ўз ишлари баҳоланган ҳолатда танишишлари учун тақдим етилади. Иштирокчиларнинг аудиториядаги ҳаракатлари (ўз ишларини ўзгартириб қўйиши, жавоблар варағини қайтариб топширмаслиги олди олиниши керак) қатъий назоратга олинади.
31. Иштирокчилар ўз ишларини ҳакамлар ҳайъати томонидан тўғри ва адолатли текширилганлигига ишонч ҳосил қилсалар, уни қайтариб ҳакамлар ҳайъатига топширадилар.
32. Aгар иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати баҳолаган ишларига эътироз билдирсалар, уларга ҳакамлар ҳайъати томонидан шу савол бўйича тушунча берилиши керак.
33. Иштирокчи топшириқларни баҳолаш юзасидан ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган тушунтиришларга қониқмаган тақдирда, шу хонадан чиқмай туриб апеллация комиссиясига ариза бериши лозим.
34. Aпеллация комиссияси аризада айнан кўрсатиб ўтилган топшириқ(лар)ни қайта кўриб чиқади ва ўзининг ёзма хулосасини беради. Aпеллация комиссияси хулосаси юзасидан иштирокчига тушунтиришлар беришга мажбур эмас.
35. Барча иштирокчиларнинг ишлари қайта йиғиб олингандан сўнг, баллар ўзгарган ҳолатлар мавжуд бўлса, шу асосида якуний қарор шакллантирилади ҳамда якуний қарор барчага эълон қилинади.
36. Ҳакамлар ҳайъати томонидан бажарилган ишлар баҳолаш мезонига мувофиқ адолатли баҳоланади, ўқитувчиларнинг эгаллаган баллари умумлаштирилади ва якуний далолатнома тасдиқланган ҳолда ташкилий қўмитага топширилади.
V боб. Олимпиада ғолибларини тақдирлаш.
37. Иккинчи (Республика) босқичи натижаларига кўра ғолиблар турли номинациялар бўйича диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
38. Ўқитувчилар ўртасида математика, физика, кимё, биология фанларидан Республика олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган педагог-ўқитувчилар халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаментининг заҳирасига киритилади ва улар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Download 91.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling