Ўқитувчилар ўртасида математика, физика, кимё ва биология фанларидан Республика олимпиадасини ўтказиш тўғрисида
Download 91.46 Kb.
|
O\'qituvchi olimpiadasi Nizom Тасдиқлашга
- Bu sahifa navigatsiya:
- II боб. Олимпиаданинг асосий мақсади ва вазифалари.
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари ____________У.Шарифходжаев 2022 йил ___________ Ўқитувчилар ўртасида математика, физика, кимё ва биология фанларидан Республика олимпиадасини ўтказиш тўғрисида НИЗОМ I боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низом ўқитувчилар ўртасида математика физика, кимё ва биология фанларидан Республика олимпиадасини (кейинги ўринларда олимпиада деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди. 2. Олимпиадада халқ таълми тизимидаги давлат умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритадиган олий маълумотли математика, физика, кимё ва биология фани ўқитувчилари ихтиёрий равишда қатнашиши мумкин. II боб. Олимпиаданинг асосий мақсади ва вазифалари. 3. Олимпиада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги пқ-4306-сон қарори, математика, физика, кимё ва биология соҳаларида илм-фанни ривожлантириш, олимларнинг соҳа вазирликлари, ишлаб чиқариш ва хўжалик бирлашмалари, таълим муассасалари билан ҳамкорлигини янги сифат босқичига олиб чиқиш вазифаларини белгилашга оид Президент қарорларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш; жамиятда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, педагоглар учун қулай ижтимоий шароитлар яратиш ва меҳнатини муносиб рағбатлантириш; ўқитувчиларнинг ёшларга таълим ва тарбия беришдаги масъулиятини, доимий касбий ривожланишдаги талабчанлигини ошириш мақсадида ўтказилади. 4. Таълим муассасаларининг педагог-ўқитувчилари орасидан математика, физика, кимё ва биология фани бўйича илғор, ташаббускор ва ижодкор педагогларни аниқлаш ҳамда улардаги ижодий қобилиятларни, касбий маҳоратни руёбга чиқишига кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат. 5. Республика математика, физика, кимё ва биология олимпидасида муваффақиятли иштирок этган педагог-ўқитувчиларни келгусида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, маҳорат дарслари ташкил этиш, соҳадаги ва фандаги янгиликларни оммалаштириш, ҳудудларда ташкил қилинадиган олимпиадларда ҳакамлар ҳайъати аъзолигига жалб этиш, назорат материалларини тузиш, ўқув-методик материалларни экспертиза қилиш каби ишларни амалга ошириш орқали мактабларда математика, физика, кимё ва биология фанларининг сифатли ўқитилишини таъминлашда ҳамкорлик йўлга қўйилади. 6. Ўз фанининг билимдони бўлган малакали педагог-ўқитувчилар фаолияти ва ютуқлари жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилинади. Download 91.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling