Махсус платформага кириш
Методик маҳсулотларни юбориш учун “тизимга кириш” тугмаси ёрдамида рўйхатдан ўтиш
Оммалаштириш менюсини танлаш
талабгор биринчи ERP орқали ўтиш тугмасини босиш
Талабгор телефон рақамини ва14 ta raqamdan iborat JSHSHIR (PINFL) ва телефон рақамини киритиш
Талабгор “юбориш” тугмасини босади ва методик маҳсулотлари платформага юборилади (агарда талабгорнинг ERP базасидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаса. Иш тажрибасини оммалаштириш учун тайёрлаган ҳужжатларини жойлаштириш имкони бўлмайди, шундай ҳолатда мактаб маъмурияти ва ERP бўйича масъул ходим орқали маълумотларни жойлаштириши лозим бўлади).
Юбориладиган материалларнинг 3 хил йўналиши
1-йўналиш: Ўқув-методик қўлланмалар (ўқув методик қўлланмалар, тавсиянома пдф форматда юборилади)
2- йўналиш: Дарс ишланмалар( халқаро тажрибаларга асосланган, илғор интерфаол методлар билан ўтилган юқори савиядаги бир соатлик намунали дарс ёки тўгарак машғулоти ишланмаси)
3-йўналиш: Видеомаҳсулотлар (дарсдаги ёки дарсдан ташқари машғулотлардаги интерфаол методларни ёритиб берган жараёнлар ёки шахсий инновацион методик тажрибани тушунтириб берувчи, давомийлиги 7 минутгача бўлган ҳажми 300 мб дан ошмаган видеоролик)
Бошқа турли ишлар ва талаб даражасида бўлмаган ишлар қабул қилинмайди ҳамда кўрилмасдан қолдирилади ( талабгор 3 та йўналишдан фақат битта йўналиш бўйича ўз ишини юбориш мумкин ) .
Биринчи муддат: 1 сентябрдан 1 октябргача; Иккинчи муддат: 1 ноябрдан 1 декабргача; Учинчи муддат: 1 январдан 1 февралгача Тўртинчи муддат: 1 мартдан 1 апрелгача Талабгор илғор методик ишларини ҳар бир муддатда фақат бир марта юбориши мумкин. Махсус платформага жойлаштирилган методик материаллар тизимдаги фойдаланувчилар томонидан тегишли муддатларда муҳокамадан ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |