Ўқитувчининг Ф. И. Ш.: Асосий иш жойи


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/12
Sana19.06.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1621037
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Software Quality Assurance - Sillabus

 
 
ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНИ 
 
Талаба ўқув материаллари билан эркин ишлай олиш қобилиятига эга бўлса, 
хато ва камчиликларга йўл қўймаса, мулоқот жараёнида фаол иштирок этса, аниқ 
ва тўлиқ жавобларни шакллантира олса “A+”, “A”, “B+” баҳолари билан 
баҳоланади. 
Агар талаба ўқув материалларини мукаммал билса, уни билимдонлик билан, 
мазмунан баён эта олса, мулоқот жараёнида фаол иштирок этса, аниқ ва тўлиқ 
жавобларни шакллантира олса, аммо айрим аҳамиятсиз хатоликларга йўл қўйса 
“B”, “C+”, “C” баҳолари қўйилади.
Агар талаба фақат асосий материаллар юзасидан билимга эга бўлса, лекин 
унинг қисмларини ўзлаштирмаган бўлса, ноаниқликларга йўл қўйса, жавобларни 
етарлича тўғри шакллантира олмаса, маълумотларни баён этишда мантиқий кетма-
кетликни бузса, алоқа жараёнида қийинчиликларга учраса, у ҳолда “D+”, “D” 
баҳолари қўйилади. 
Талаба дарс юзасидан берилган саволлар моҳияти ҳақида тушунчага эга 
бўлмаса, жавоб бўлмаган ҳолатда ва мулоқот жараёнида иштирок этмаган 
ҳолатларда “F” (FAIL) баҳоси билан баҳоланади.
Семестр давомида талабанинг ишларини баҳолашда қуйидагилар инобатга 
олинади:


13 

дарс давомати; 

дарсларда фаол ва унумли иштирок этиши; 

асосий ва қўшимча адабиётларни ўрганиши; 

мустақил ишларни бажариши; 

барча топшириқларни ўз вақтида топшириши. 
Умумий дарс соатидан 20% дан кўпроғини сабабсиз қолдирган талабалар 
якуний назорат имтиҳонларини топширишга қўйилмайди.
АКАДЕМИК ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАР ВА ЭТИКА 
Кўчирмачилик ва бошқа шаклдаги нохаққоний ишларга йўл қўйилмайди. 
Тест топшириқлари, лойиҳалар, мустақил ишлар ҳамда якуний назорат 
ишларини топшириш жараёнида кўчириб олиш, бир-бирига айтиб бериш, бошқа 
шахслар томонидан ечилган масалаларни кўчириб олиш, бошқа талаба ўрнига 
имтиҳон топшириш каби ишларга қатъиян йўл қўйилмайди. 
Курснинг исталган ахборотини сохталаштиришга уринган талаба «F» баҳоси 
билан баҳоланади. 
Дарс жараёнида мобил алоқа воситалари ва бошқа электрон қурилмалардан 
фойдаланиш ман этилади. 
Дарс жараёнида турли ичимликлар ичиш, овқат истеъмол қилиш, сақич 
чайнаш қатъиян ман этилади.
Бағрикенг бўлинг, ўзгалар фикрини ҳурмат қилинг, атрофдагиларга нисбатан 
одобли ва хушмуомала муносабатда бўлинг.
МАСЛАҲАТЛАР ВАҚТИ*: Мустақил ишларни бажариш, уларни топшириш ва 
ҳимоя қилиш бўйича маслаҳатлар ҳамда ўтилган курс бўйича пайдо бўлган барча 
саволлар ва мавзуларга оид қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги иш 
соатларида ўқитувчига мурожаат қилинг: 
№ 
Ҳафта куни 
Қабул вақти 
Аудитория 
1. 
2. 
3. 
 
* Изоҳ: ушбу блок ҳар бир ўқитувчи томонидан ушбу намунавий ўқув дастури 
асосида индивидуал тарзда тўлдирилади. 
 
 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling