Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси


бошқасига саноат ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш


Download 442.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/20
Sana07.02.2023
Hajmi442.82 Kb.
#1175699
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
Bog'liq
25-боб. Жахон хужалиги

бошқасига саноат ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш 
жараѐнига 
керакли 
ҳисоб-китоб 
лойиҳаларини 
бериш 
ҳамда 
инженерлик-қурилиш хизмати кўрсатишдан иборат бўлади. 
Жаҳон 
инфратузилмаси. 
Товарлар, 
ишчи 
кучи, 
молиявий 
воситаларнинг миллий чегаралар орқали тўхтовсиз ўсиб борувчи ҳаракати 
бутун жаҳон инфратузилмасининг ривожланиши ва такомиллашувини 
тезлаштиради. Муҳим транспорт тизими (денгиз, дарѐ, ҳаво, темир йўл 
транспорти) билан бир қаторда жаҳон иқтисодиѐтининг ривожланишида 
ахборот коммуникациялар тармоғи тобора кўпроқ аҳамият касб этиб боради. 
Муносиб умумжаҳон инфратузилмаси бўлмаса, ҳозирги ишлаб чиқарувчи 
кучларнинг байналминаллашувини ривожлантириб бўлмайди. Бундай 
инфратузилманинг айрим таркибий қисмлари жаҳон савдоси вужудга 
келаѐтган, жаҳон бозори ташкил топаѐтган вақтда пайдо бўлган. 
Ҳозирги даврда биржалар, молия марказлари, йирик саноат ва савдо 
бирлашмалари мисли кўрилмаган тезлик билан оператив маълумотлар 
олишга ва уларни ишлаб чиқишга имкон берувчи энг янги техник воситалар 
билан жиҳозланган. Ривожланган мамалакатларда кенг тармоқли ахборот 
мажмуаси ташкил топмоқда, унинг таъсири амалда иқтисодиѐтнинг барча 
тармоқлари ва соҳаларига ѐйилмоқда. Ҳозирги шароитда илмий ва тижорат 


529 
ахборотлар айниқса қимматлидир. Шу сабабли турли халқаро даражаларда 
махсус «маълумотлар банклари» ташкил топмоқда, булар илмий ва ишлаб 
чиқариш мақсадлари учун зарур ахборотни қидириб топишни анча 
енгиллаштиради. Жаҳон инфратузилмаси турли зиддиятларни бартараф 
қилиш орқали ривожланади. 
Халқаро айирбошлаш товарларда моддийлашган шакллардан номоддий 
алоқаларга тобора кўпроқ ўрин бўшатади, яъни фан-техника ютуқлари, 
ишлаб чиқариш ва бошқариш тажрибаси, хизматнинг бошқа турлари билан 
айирбошлаш ўсиб боради. Ҳисоб-китобларга кўра ҳозирги кунда хизматлар 
жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 46 фоизини ташкил қилади. 

Download 442.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling