Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси


Download 442.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/20
Sana07.02.2023
Hajmi442.82 Kb.
#1175699
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
25-боб. Жахон хужалиги



518 
IV Б Ў Л И М 
Ж А Ҳ О Н Х Ў Ж А Л И Г И 
25-боб. ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ ВА УНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ
Олдинги бобларда иқтисодий муносабатларнинг намоѐн бўлиш 
хусусиятлари ва қонуниятлари алоҳида олинган хўжалик субъектлари ва 
миллий иқтисодиѐтларга нисбатан кўриб чиқилган эди. Шунингдек, бу 
муносабатларни нафақат алоҳида хўжалик субъектлари ва иқтисодиѐтлар, 
балки бутун жаҳон хўжалигига нисбатан ҳам кўриб чиқиш муҳим 
ҳисобланиб, бунда мазкур муносабатларнинг намоѐн бўлиш шакллари 
мазмун жиҳатдан фарқланади.
Ҳозирги замон жаҳон хўжалиги ривожининг муҳим тамойили миллий 
хўжаликларнинг байналминаллашуви, шу асосда жаҳон хўжалиги ва аввало 
жаҳон бозорининг шаклланиши ва ривожланишидан иборат. Инсоният 
тараққиѐти учун ижобий бўлган бу жараѐнга етмиш йилдан ортиқ давр 
давомида дунѐнинг икки қарама-қарши ижтимоий-сиѐсий тизимига 
бўлинганлиги қарши таъсир кўрсатиб келди. Ҳозир янги давр бошланди
дунѐнинг иқтисодий ривожланиши ва шунга мос равишда Ўзбекистон билан 
жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари ўртасидаги алоқаларнинг бутунлай янги 
имкониятлари вужудга келди. Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти 
мамлакатлари ўртасидаги ҳар томонлама алоқаларнинг кенгайиши ва 
чуқурлашуви ҳар икки томон учун иқтисодий ва сиѐсий жиҳатдан фойдали 
ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳар бир мамлакат иқтисодиѐтининг 
ривожланиши, унинг миллий хўжалиги кўп даражада нафақат бу 
мамлакатнинг ички имкониятлари билан, балки унинг халқаро ижтимоий 
меҳнат тақсимотида қатнашиш даражаси ва миқѐси, бутун инсоният 
ресурслари билан аниқланади. 
Бу ҳолатлар жаҳон хўжалиги алоқалари ва миллий хўжаликларнинг 
иқтисодий ривожланиш муаммоларини алоҳида таҳлил қилишни тақозо 
этади. Шунга кўра ушбу бобда жаҳон хўжалигининг таркиб топиши, бунда 
ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви ва глобаллашув жараѐнларининг 
ўрни, 
халқаро 
иқтисодий 
муносабатларнинг 
шакллари, 
жаҳон 
инфратузилмасининг ривожланиши, жаҳон хўжалиги алоқаларини халқаро 
тартибга солиш масалалари баѐн этилади.

Download 442.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling