Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси
бошига тўғри келувчи даромад даражаси
Download 442.82 Kb. Pdf ko'rish
|
25-боб. Жахон хужалиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ривожланганлик даражаси
бошига тўғри келувчи даромад даражаси бўйича гуруҳларга ажратиш
ҳисобланади. Бундай ѐндашув БМТ, Халқаро валюта фонди (ХВФ), Жаҳон тикланиш ва тараққиѐт банки (ЖТТБ) томонидан қўлланилади. Масалан, ЖТТБ даромад даражасига кўра мамлакатларнинг учта гуруҳини фарқлайди. 1995 йили аҳоли жон бошига тўғри келувчи миллий даромадларнинг қуйидаги чегаравий миқдорлари белгиланган эди: 1 Каримов И.А. «Ўзбекистон буюк келажак сари» Т.: «Ўзбекистон», 1998. 267-б. 521 - даромадларнинг паст даражаси – 765 долларгача (49 та мамлакат); - даромадларнинг ўртача даражаси – 766 доллардан 9385 долларгача (58 та мамлакат); - даромадларнинг юқори даражаси – 9386 доллар ва ундан юқори (26 та мамлакат). Жаҳон ҳамжамияти мамлакатларини туркумлашга умумий асосда ѐндашиб хўжалик тизимларининг хусусиятларига мос равишда давлатларнинг учта гуруҳини ажратиб кўрсатиш мумкин: ривожланган, бозор иқтисодиѐтига асосланган ҳолда ривожланаѐтган ва бозор иқтисодиѐти мавжуд бўлмаган мамлакатлар. Ривожланганлик даражаси бўйича ҳам ўз навбатида учта гуруҳ фарқланади: паст, ўртача ва юқори ривожланган мамлакатлар. Шимоли-шарқий Осиѐ ва Лотин Америкасидаги янги индустриал мамлакатлар (ЯИМ), юқори даромадли нефть экспорт қилувчи мамлакатлар (Саудия Арабистони, Қувайт ва бошқалар), энг кам ривожланган мамлакатлар (ЭКРМ), шу жумладан энг камбағал мамлакатлар (Чад, Бангладеш, Эфиопия), ҳар хил минтақавий иттифоқлар ва байналминал гуруҳларга ажратилади. Бу барча турли-туманлик бир бутун яхлитликка ўзаро иқтисодий боғлиқликнинг ҳар хил жиҳатлари орқали тортилади. Ҳозирги хўжалик алоқаларининг чуқурлашиб бораѐтганлиги, байналминаллашувнинг кучайиши ҳамда фан-техника инқилобининг кенг қамровли тавсифи, алоқа ва коммуникация воситаларининг бутунлай янги роли шароитида миллий иқтисодиѐт ўз-ўзини таъминлаш орқали самарали амал қилиши мумкин эмас. Жаҳон хўжалик алоқаларининг тез ўсиши шундай даврларга тўғри келадики, бу даврда ишлаб чиқариш омилларининг ҳаракати тезлашади, капитал миллий чегарадан ўсиб чиқади, ишчи кучи миграцияси кучаяди, халқаро меҳнат тақсимотининг шаклланиш жараѐни тезлашади. Бу шундан гувоҳлик берадики, хўжалик алоқаларининг байналминаллашувини кўп жиҳатдан ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш мантиқи тақозо қилади, яъни у миллий чегарадан ўсиб чиқади ва объектив равишда ишлаб чиқаришнинг байналминаллашувини зарур қилиб қўяди. Download 442.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling