Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси


Download 442.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/20
Sana07.02.2023
Hajmi442.82 Kb.
#1175699
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
25-боб. Жахон хужалиги

Асосий таянч тушунчалар 
 
Жаҳон хўжалиги – халқаро меҳнат тақсимоти, савдо-ишлаб чиқариш, 
молиявий ва илмий-техникавий алоқалар орқали бирлашган турли 
мамлакатлар хўжаликлари тизими. 
Ишлаб чиқариш ѐки иқтисодий ҳаѐтнинг байналминаллашуви – 
мамлакатларнинг жаҳон миқѐсида иқтисодий алоқаларининг кучайиши ҳамда 
иқтисодий муносабатларнинг тобора кенгроқ жабҳаларини қамраб олиши 
жараѐни. 


534 
Халқаро меҳнат тақсимоти – алоҳида мамлакатларнинг товар ва 
хизматларнинг айрим турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашуви. 
Глобаллашув – жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи 
иқтисодий муносабатлар ягона тармоғининг ташкил топиши ва 
ривожланиши. 
Халқаро иқтисодий муносабатлар – жаҳоннинг турли мамлакатлари 
ўртасидаги хўжалик алоқалари мажмуи. 
Капиталнинг 
халқаро 
ҳаракати 
– 
капиталнинг 
чет 
элда 
жойлаштирилиши ва ҳаракат қилиши. 
Ишчи кучининг халқаро миграцияси – ишчи кучи ресурсларининг 
анча қулай шароитда иш билан таъминланиш мақсадида бир мамлакатдан 
бошқасига кўчиб ўтиши. 
Эмиграция – ишчи кучининг мамлакатдан доимий яшаш жойига чиқиб 
кетиши. 
Иммиграция – ишчи кучининг мамлакатга доимий яшаш учун кириб 
келиши. 
 
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар 
 
1. Ҳозирги даврда жаҳон иқтисодий ривожининг энг муҳим ўзига хос 
хусусияти нимадан иборат? Жаҳон хўжалигининг миллий иқтисодиѐтга 
таъсири қандай? 
2. Жаҳон ҳамжамияти мамлакатларини туркумлаш қандай мезонларга 
асосланади? Уларни туркумлаш бўйича ҳозирги даврдаги ѐндошувларга 
асосланиб давлатларнинг асосий гуруҳларини ажратиб кўрсатинг. 
3. Иқтисодий ҳаѐтнинг байналминаллашуви жараѐнининг моҳияти 
нимадан иборат?
4. Глобаллашув жараѐни нима ва унинг қандай йўналишлари мавжуд? 
Глобаллашув жараѐнининг зиддиятли жиҳатларини гапириб беринг. 
5. Халқаро меҳнат тақсимоти қандай тамойилларга асосланади? Унда 
табиий шароитдаги тафовутлар қандай роль ўйнайди? 
6. Жаҳон нархлари қандай қийматга асосланади? Жаҳон нархларига 
таъсир кўрсатувчи омиллар тавсифини беринг. 
7. Халқаро иқтисодий муносабатлар нима учун турли шаклларга эга 
бўлади? Уларнинг асосий шаклларини санаб кўрсатинг. 
8. Ишчи кучининг халқаро миграцияси тўғрисида тушунча беринг. 
Халқаро мигрантлар қандай тоифаларга ажратилади? 
9. Жаҳон инфратузилмаси таркибий қисмларининг тавсифини беринг ва 
уларнинг ҳар бирининг аҳамиятини кўрсатинг. 
10. Халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солишни нима зарур 
қилиб қўяди? Ҳозирда халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи 
қандай халқаро тузилмаларни биласиз?

Download 442.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling