Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси


 Жаҳон хўжалиги алоқаларини халқаро тартибга солиш


Download 442.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/20
Sana07.02.2023
Hajmi442.82 Kb.
#1175699
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
25-боб. Жахон хужалиги

25.4. Жаҳон хўжалиги алоқаларини халқаро тартибга солиш 
Бутун жаҳон хўжалик ҳаѐтининг байналминаллашуви давлатлараро 
хўжалик алоқаларини тартибга солишнинг механизмини яратиш зарурлигига 
олиб келди. Ҳозирги даврда қандайдир тартибга солувчи тузилма амал 
қилмайдиган халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасини топиш қийин. 
Жумладан, молия, валюта ва кредит соҳаларида Халқаро валюта фонди 
(ХВФ), Халқаро таъмирлаш ва ривожланиш банки (ХТРБ), жаҳон 
савдоси соҳасида – Тарифлар ва савдо бўйича бош келишув – Жаҳон 
савдо ташкилоти (ТСБК – ЖСТ)ни кўрсатиш мумкин.
Халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солиш миллий-ташкилий 
шакллардан бошланади. Хўжалик ҳаѐтининг байналминаллашув жараѐни 
дастлаб миллий давлатлар фаолиятини халқаро уйғунлаштиришга, кейин эса 
давлатлараро ва халқаро ташкилотлар тузилишига олиб келди. 
Ҳуқуқий маънода тартибга солиш халқаро тартибларни ўрнатишга, яъни 
меъѐрий чегаралар ва қоидаларни аниқловчи келишувларни ишлаб 
чиқаришни ѐки халқаро алоқаларнинг қандайдир соҳасини ҳал қилишда 
томонлар зиммасига мажбуриятларга амал қилишни юклайди. Умумқабул 
қилинган андозалар ва қоидаларни ўз ичига олувчи халқаро тартиблар ўз 
навбатида миллий татибга солишга таъсир кўрсатиши мумкин.
Биринчи халқаро ташкилотлар ХХ асрнинг 20-йилларида тузилган 
бўлсада (Миллатлар лигаси – 1919 йил, Халқаро ҳисоб-китоблар банки – 
1929 йил), халқаро даражада жаҳон хўжалик алоқаларини кўп томонлама 
тартибга солувчи тузилмалар иккинчи жаҳон урушидан кейин шакллана 
бошлади. 
1945 йил махсус халқаро уйғунлаштирувчи муассасалар – Халқаро 
валюта фонди (ХВФ) ва Халқаро таъмирлаш ва ривожлантириш банки 
(ХТРБ) ташкил топди. Ҳозирги даврда ҳам уларнинг иккаласи муҳим 
халқаро ташкилот ҳисобланиб, жаҳон савдоси, халқаро кредит ва валюта 
муносабатлари соҳаларини давлатлараро тартибга солишнинг тартиб-
қоидаларини аниқлаб беради. Урушдан кейинги даврда тузилган Тарифлар 

Download 442.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling