Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси


 Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон томонлари


Download 442.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/20
Sana07.02.2023
Hajmi442.82 Kb.
#1175699
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
25-боб. Жахон хужалиги

25.1. Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон томонлари 
ва ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви 
Ҳозирги даврда жаҳон иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ўзига 
хос хусусиятларидан бири – турли мамлакатлар ва хўжалик минтақалари 
ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ўсиб бориши ҳисобланади. 
Жаҳон хўжалиги узоқ даврлар мобайнида шаклланиб ва ривожланиб 
келди. Е.Ф.Борисов жаҳон хўжалиги шаклланишининг тўртта босқичини 
ажратиб кўрсатади: 


519 
Биринчи босқич ишлаб чиқаришнинг саноатлашувидан олдинги даврда 
вужудга келиб, дастлаб ўша даврдаги кишилар жамоалари ѐки қабилалари 
ўртасида пайдо бўлган савдо айирбошлашуви кейинчалик товар ишлаб 
чиқаришнинг ривожланиши билан турли мамлакатлар ўртасидаги доимий 
товар алмашуви – халқаро савдонинг пайдо бўлиши ва ривожланишига олиб 
келди. 
Иккинчи босқич ишлаб чиқаришнинг саноатлашув даврига тўғри 
келиб, йирик машиналашган ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши ва 
тадбиркорларнинг кўпроқ фойда олишга интилиши ташқи савдони деярли 
барча миллий хўжаликларнинг таркибий қисмига айлантириб қўйиши 
натижасида XVIII-XIX асрларда ривожланган жаҳон бозори пайдо бўлди.
Учинчи босқич XIX-XX асрларга тўғри келиб, бу даврда жаҳон 
хўжалиги тизими шаклланди. 
Тўртинчи босқич ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб, яъни кўплаб 
мустамлака мамлакатларнинг сиѐсий қарамликдан озод бўлиши натижасида 
замонавий 
жаҳон 
иқтисодиѐтида 
ижобий 
ўзгаришларнинг 
янги 
тенденциялари 
пайдо 
бўлиши 
билан 
боғлиқ. 
Бу 
тенденциялар 
қуйидагилардан иборат: 
- иқтисодий манфаатдорлик асосидаги халқаро ҳамкорлик; 
- ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви; 
- жаҳон миқѐсидаги бозор маконларининг кенгайиши; 
- жаҳон хўжалиги алоқалари мажмуининг ривожланиши
1
.
«Жаҳон хўжалиги», «бутунжаҳон хўжалиги», «жаҳон иқтисодиѐти» 
тушунчалари бир хил маънони англатиб, баъзи манбаларда уларнинг кенг ва 
тор маънолари фарқланади
2
. Кенг маъносига кўра, жаҳон хўжалиги – бу 
жаҳондаги барча миллий иқтисодиѐтларнинг йиғиндисидир. Тор маъносига 
кўра – бу миллий иқтисодиѐтларнинг фақат ташқи дунѐ билан ўзаро алоқада 
бўлган қисмлари мажмуидир. Бироқ, бу иккала маъно ўртасидаги тафовут 
борган сари сезилмай қолмоқда, чунки барча мамлакатларда ташқи дунѐ 
билан бевосита ѐки билвосита алоқага киришмаган тармоқ ѐки соҳалар 
тобора камайиб бормоқда.
Демак, жаҳон хўжалиги – бу халқаро меҳнат тақсимоти, савдо, 

Download 442.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling