Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси
) турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишнинг бир текисда
Download 442.82 Kb. Pdf ko'rish
|
25-боб. Жахон хужалиги
1) турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишнинг бир текисда
бормаслиги. Иқтисодий ўсишнинг жадаллашувида илмий-техника инқилоби (ИТИ) ҳал қилувчи роль ўйнайди. ХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб янги техника ва технологияларга «сакраб» ўтилиши ўзига хос «туташ занжир» ҳосил қилди. Глобал миқѐсдаги ахборотлаштириш натижасида турли мамлакатларнинг технологик жиҳатдан бараварлашуви тенденцияси кучайди. Ахборот, алоқа ва транспорт воситалари ривожланишидаги техникавий тўнтариш ер шарининг барча минтақаларида ИТИ ютуқларини тезлик билан ўзлаштириш имконини берди. Натижада, бир мамлакатда яратилган янги техника ва технологиялар, сунъий тўсиқларни бартараф этган ҳолда, жаҳон бўйича тезлик билан тарқалмоқда. Бироқ, ХХ асрнинг охирига келиб, жаҳон хўжалигидаги иқтисодий ўсиш суръатларида жиддий тафовутлар сезилмоқда. Биринчидан, ривожланаѐтган мамлакатларда ишлаб чиқаришнинг кўпайиш тезлиги жуда ўсиб кетди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиш тенденциясига эга бўлган ривожланаѐтган мамлакатлар сони кўпайди. Иккинчидан, иқтисодий ривожланиш суръатларидаги тафовутлар натижасида ғарб мамлакатлари иқтисодий қудратининг секин-аста, бироқ мунтазам равишдаги нисбатан пасайиш тенденцияси кузатилмоқда. Баъзи мамлакатлар ўзларининг иқтисодий ўсиш суръатларини сезиларли даражада оширган ҳолда замонавий саноатлашган ишлаб чиқаришнинг энг юқори даражасига эришишга ҳаракат қилмоқдалар. Масалан, 1970-1980 йилларда янги индустриал мамлакатларнинг «дастлабки авлоди» – Корея Республикаси, Тайвань, Сингапур ва Гонконг анча тез суръатларда ривожланди. 1990 йилларнинг охирига келиб янги индустриал мамлакатларнинг «иккинчи авлоди» – Индонезия, Филиппин, Малайзия, Таиланд жадал суръатда тарақий этди. Улар ривожланган мамлакатлар билан нафақат анъанавий ишлаб чиқариш соҳалари, балки мураккаб техника маҳсулотлари, жумладан ишлаб чиқариш воситалари бозори бўйича рақобатлаша бошладилар. Бироқ, ҳали жаҳон хўжалиги таркибида ишлаб чиқаришнинг саноатлашуви даражасига етмаган, тараққиѐтда илгарилаб кетган мамлакатларга етиб олиш учун зарур ресурсларга эга бўлмаган кўплаб мамлакатлар ҳам мавжуд. Download 442.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling