Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси


) турли мамлакатларда аҳоли сони ўзгаришининг фарқланиши


Download 442.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/20
Sana07.02.2023
Hajmi442.82 Kb.
#1175699
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
25-боб. Жахон хужалиги

4) турли мамлакатларда аҳоли сони ўзгаришининг фарқланиши. 
Яна бир глобал зиддият сифатида ХХ асрнинг иккинчи ярмида 
бошланган демографик «портлашлар», яъни ер шари аҳолиси сонининг жадал 
ўсиши кўрсатилади. Айниқса, ривожланаѐтган мамлакатлар аҳолисининг тез 
ўсиши бир қатор жиддий ижтимоий-иқтисодий зиддиятларни келтириб 
чиқаради. Баъзи бир мамлакатлардаги аҳоли сонининг кўпайиши натижасида 
рационал хўжалик юритишга тўсқинлик қилувчи аҳолининг нисбий 
ортиқчалиги белгилари кўзга ташланади. Ишлаб чиқариш ҳажмининг 
кўпайишига қарамай аҳоли жон бошига истъемол, айниқса ривожланган 
мамлакатлардаги истеъмол даражаси билан таққослаганда кишиларнинг 
ҳақиқий эҳтиѐжларига қараганда паст даражада қолмоқда. Бу каби 
ҳолатлардан баъзи бир демограф-олимлар асоссиз равишда, кескин хулосалар 
чиқариб, аҳоли нуфуси жараѐнлари устидан давлат миқѐсидаги 
назоратларнинг ўрнатилиши, жумладан оилани режалаштириш дастурларини 
ишлаб чиқиш каби даъволарини кучайтирмоқдалар. Бундай ассосиз 
дастурлардан кўра, улар бу мамлакатларда янги техника ва технология 
асосида ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш дастурини таклиф 
қилсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Юқоридагилардан кўринадики, ҳозирда жаҳон миқѐсида юз бераѐтган 
глобаллашув жараѐнлари ўзининг ижобий йўналишлари ва зиддиятларига эга 
бўлиб, бу жиҳатларнинг нисбатини тартибга солишда дунѐнинг барча 
мамлакатларининг фаол иштироки ва бирлашуви талаб этилади.
 


527 
25.3. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари. 
Жаҳон инфратузилмасининг ривожланиши 
Жаҳон хўжалиги мураккаб тизим ҳисобланади. Турли миллий 
иқтисодиѐтлар (ѐки улар ташқи иқтисодий қисмлари)нинг барча мажмуи 
товарлар, хизматлар ва ишлаб чиқариш омилларининг ҳаракати билан 
мустаҳкамланган бўлади. Шу асосда мамлакатлар ўртасида халқаро 
иқтисодий муносабатлар вужудга келади. Халқаро иқтисодий муносабатлар 

Download 442.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling