Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси


) бой ва қашшоқ мамлакатлар ўртасидаги фарқнинг кучайиши


Download 442.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/20
Sana07.02.2023
Hajmi442.82 Kb.
#1175699
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
25-боб. Жахон хужалиги

2) бой ва қашшоқ мамлакатлар ўртасидаги фарқнинг кучайиши. 
Жаҳон миқѐсида яратилган маҳсулот ва даромадларнинг турли 
мамлакатлар ўртасидаги тақсимоти ўта даражада нотекис бормоқда. ХХ 
асрда ер шари аҳолисининг энг бой чорак қисми ЯИМнинг ўртача жон 
бошига 6 баравар ўсишига эришган бўлса, энг камбағал чорак қисми эса бу 
кўрсаткичнинг 3 баравар ўсишига эришган холос.
БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига 
кўра, ҳозирги даврда жаҳонда очликка маҳкум кишилар сони 500 млн.га 
етади, уларнинг деярли ярми очлик ва тўйиб овқатмаслик ҳамда бунинг 
оқибатида келиб чиқувчи турли касалликлар натижасида ўлимга 
маҳкумдирлар. 1 млрд.дан ортиқ кишилар етарли даражада овқатланмаслик 
муаммосига дуч келмоқдалар. Шунингдек, «яширин очлик» – сифатли ва 
тўлиқ овқатланмаслик ҳам кенг тарқалган. Шунга қарамай, фан ва 


526 
техниканинг замонавий даражаси озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 
аҳамиятли даражада кўпайтириш имконини бериб, у нафақат ҳозир, балки 
келгусида яшаши мумкин бўлган барча аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига 
бўлган эҳтиѐжларини қондира олади. 
3) экологик ҳалокат таҳдидларининг кучайиб бориши.  
Инсоният 
тараққиѐтининг 
бутун 
тарихи 
давомида 
хўжалик 
фаолиятининг табиатга таъсири у қадар аҳамиятли бўлмай, табиат ўзининг 
экологик мувозанатини қайта тиклашга қодир бўлиб келган. Бироқ, ҳозирга 
келиб, атроф-муҳитга кўрсатилаѐтган таъсир шунчалик кучайиб кетдики
натижада табиат ўзини-ўзи қайта тиклаш қобилиятини йўқотиб бормоқда. 
Ҳисоб-китобларга кўра, кейинги 200 йил ичида ер юзидаги 900 мингга яқин 
турдаги ўсимлик ва ҳайвонлар қирилиб кетган. 
Фойдали қазилмаларнинг баъзи бир қайта тикланмас захиралари тугаб 
бормоқда, ўрмон материаллари ресурслари ва хомашѐнинг бошқа турлари 
қайта тикланиб улгурмаяпти. Ер юзидаги иқлимнинг ўзгариши, озон 
қатламининг сийраклашуви, бошқа ҳалокатли жараѐнларнинг кучайиши 
цивилизацияга жиддий таҳдид солмоқда.
Ишлаб чиқаришнинг табиий муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш 
мақсадида тозалаш қурилмалари ва бошқа экологик ҳимоя воситаларини 
барпо этиш учун йирик капитал қўйилмалар талаб этилади. Глобал экологик 
муаммоларни ҳал этиш учун бутун дунѐ мамлакатлари ва халқларининг 
кучларини бирлаштириш лозим бўлади.

Download 442.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling