Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси


 Жаҳон хўжалигининг глобаллашуви йўналишлари ва зиддиятлари


Download 442.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/20
Sana07.02.2023
Hajmi442.82 Kb.
#1175699
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
25-боб. Жахон хужалиги

25.2. Жаҳон хўжалигининг глобаллашуви йўналишлари ва зиддиятлари 
 
Иқтисодий ҳаѐтнинг байналминаллашуви билан бир қаторда 
глобаллашуви жараѐни ҳам муҳим ўрин тутади. Бу ҳар иккала тушунча ўзаро 
боғлиқ бўлиб, улар жаҳон хўжалиги субъектларининг умумий мақсадларга 
эришиш йўлидаги хатти-ҳаракатларининг бирлашуви жараѐнини акс 
эттиради. Шунингдек, бу тушунчалар бир-биридан фарқланади. Биринчидан, 
улар бир хилда бўлмаган хўжалик бирлашмалари миқѐсларини 
ифодалайдилар. Олдинги ўринда кўрсатилганидек, байналминаллашув жаҳон 
хўжалигининг бир неча субъектлари ўртасидаги ўзаро алоқалар ўрнатилиши 
ва ривожланишининг дастлабки босқичи ҳисобланади. Глобаллашув 
(лотинча globus – ер курраси) жаҳон хўжалигининг бутун маконини 
қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар ягона тармоғининг ташкил 
топиши ва ривожланишини англатади. Бугунги кунда глобаллашув 
жараѐни аҳамиятининг тобора ошиб бориши иқтисодий адабиѐтларда унинг 
ривожланиш йўналишлари ва зиддиятлари каби масалаларнинг ҳам кўриб 
чиқилишини тақозо этмоқда
1
.
Глобаллашув узоқ вақт давомида таркиб топувчи ҳамда бутун борлиқни 
қамраб олувчи башарият миқѐсидаги иқтисодий тизимни намоѐн этади. 
Ҳозирда у жаҳон хўжалигининг умумжаҳон тавсифига эга ҳамда яхлит ҳолда 
бутун инсониятга тааллуқли бўлган маълум бир унсурларни ўз ичига олиши 
мумкин. Шунга кўра, ҳозирги вақтда жаҳон хўжалигининг глобаллашув 
йўлидаги ривожланишининг дастлабки қадамлари, йўналишлари амалга 
1
Қаралсин: Борисов Е.Ф. Экономическая теория: учеб. – 2-е изд., перераб. и доп. – М.: ТК Велби, Изд-во 
Проспект, 2005, с.514-524. 


524 
ошмоқда. Глобаллашувнинг йўналишлари макроиқтисодиѐтга нисбатан 
сифат жиҳатидан янги бўлган иқтисодий муносабатлар турининг таркиб 
топишига олиб келади. Глобаллашув жараѐнининг қуйидаги йўналишларини 
ажратиб кўрсатиш мумкин.
Биринчи йўналишмулкчилик муносабатларининг глобаллашуви. 
Ҳозирда мулкий ўзлаштиришнинг мамлакатлар ҳудудидан четга чиқувчи, 
кўплаб давлатларнинг иштироки асосида рўй берувчи кўринишлари амал 
қилмоқда. Буларга трансмиллий корпорациялар (ТМК), шунингдек ТМКнинг 
халқаро бирлашмаларини мисол келтириш мумкин. 
Европа иттифоқи тажрибаси шуни кўрсатадики, минтақавий 
интеграциялашув миллий тузилмалардан юқори турувчи органларни таркиб 
топтириши мумкин. Бу органлар ЕИга аъзо давлатларнинг мулкчилик 
муносабатларини ҳам маълум даражада тартибга солади.
Иккинчи йўналишкооперация ва меҳнат тақсимотининг нисбатан 

Download 442.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling