Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси


Ишлаб чиқариш ѐки иқтисодий ҳаѐтнинг байналминаллашуви – бу


Download 442.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/20
Sana07.02.2023
Hajmi442.82 Kb.
#1175699
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
25-боб. Жахон хужалиги

Ишлаб чиқариш ѐки иқтисодий ҳаѐтнинг байналминаллашуви – бу 
мамлакатларнинг жаҳон миқѐсида иқтисодий алоқаларининг кучайиши 
ҳамда иқтисодий муносабатларнинг тобора кенгроқ жабҳаларини 
қамраб олиш жараѐни ҳисобланади. 
Барча иқтисодий жараѐнларнинг байналминаллашуви натижасида жаҳон 
хўжалигининг қуйидаги таркиби вужудга келди: 
1) товар ва хизматлар жаҳон бозори; 
2) капиталлар жаҳон бозори; 
3) ишчи кучи жаҳон бозори; 
4) халқаро валюта тизими
5) халқаро кредит-молия тизими. 
Бундан ташқари, байналминаллашув ахборотлар, илмий-тадқиқот ва 
тажриба-конструкторлик 
ишланмалари, 
маданият 
соҳаларида 
ҳам 
ривожланмоқда. Ягона илмий-ахборот макони шаклланмоқда. 


522 
Халқаро савдо миллий давлатларнинг пайдо бўлиши билан улар 
орасидаги иқтисодий ва сиѐсий алоқаларнинг ифодаси сифатида қадимдан 
амал қилиб келган бўлсада, бу ҳали жаҳон бозори мавжудлигини англатмас 
эди. Жаҳон бозори фақат йирик машиналашган саноатнинг пайдо бўлиши 
билан дастлаб бир қатор мамлакатлар ўртасида вужудга келиб, ХХ асрнинг 
бошларида жаҳоннинг барча мамлакатларини қамраб олди. 
Алоҳида мамлакатлар миллий бозори ҳамда жаҳон бозори фарқланади. 
Жаҳон бозори бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Агар миллий бозорда 
товарлар ҳаракати иқтисодий омиллар (ишлаб чиқариш алоқалари, транспорт, 
хомашѐ, меҳнат ресурслари ва ҳ.к.) билан боғлиқ бўлса, товарларнинг жаҳон 
бозорига бу омиллардан ташқари алоҳида давлатларнинг ташқи иқтисодий 
сиѐсати аҳамиятли таъсир кўрсатади.
Миллий хўжаликлар ва улар ўртасидаги иқтисодий алоқалар негизида 
шаклланган жаҳон хўжалиги асосида халқаро меҳнат тақсимоти ѐтади. 
Халқаро меҳнат тақсимоти алоҳида мамлакатларнинг товар ва 
хизматларнинг 
маълум 

Download 442.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling