Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси


ишлаб чиқариш, молиявий, илмий-техникавий ва бошқа иқтисодий


Download 442.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/20
Sana07.02.2023
Hajmi442.82 Kb.
#1175699
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
25-боб. Жахон хужалиги

ишлаб чиқариш, молиявий, илмий-техникавий ва бошқа иқтисодий 
алоқалари кучайган турли мамлакатлар хўжаликлари умумий 
тизимидир. 
Жаҳон хўжалиги субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- ўз ичига миллий иқтисодиѐт мажмуини олувчи турли мамлакатлар; 
- трансмиллий корпорациялар; 
- халқаро ташкилот ва институтлар; 
- миллий иқтисодиѐт чегарасидан чиққан, хўжалик барча соҳалари 
таркибидаги фирмалар. 
1
Қаралсин: Борисов Е.Ф. Экономическая теория: учеб. – 2-е изд., перераб. и доп. – М.: ТК Велби, Изд-во 
Проспект, 2005, с.497-499. 
2
Қаралсин: Экономика: Учебник, 3-е изд., перераб. и доп. / Под ред. д-ра экон. наук, проф. А.С.Булатова. – 
М.: Экономистъ, 2005, с.691.


520 
Жаҳон хўжалиги миллий хўжаликдан ягона жаҳон бозорининг 
мавжудлиги билан фарқланади. Жаҳон бозорининг амал қилишига 
ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий сиѐсати аҳамиятли таъсир 
кўрсатади. Жаҳон бозорининг ўзига хос хусусияти бўлиб жаҳон нархлари ва 
халқаро рақобат тизимининг амал қилиши ҳисобланади. Айнан халқаро 
рақобатнинг мавжудлиги турли даражадаги миллий қийматларни ягона 
байналминал қийматга келтиради. Жаҳон нархи жаҳон бозорига 
неъматларнинг асосий ҳажмини етказиб берувчи мамлакатлардаги шарт-
шароитлар орқали аниқланади. Мамлакатлар ўртасида сотиш бозорларини 
эгаллаш учун кескин рақобат кураши олиб борилади.
Жаҳон хўжалигида ҳар бир ўзгаришлар (жаҳон бозоридаги нархлар 
ҳаракати ва алоҳида мамлакатнинг экспорт имкониятидан тортиб дунѐ 
иқтисодиѐтидаги таркибий 
силжишлар 
ва 
халқаро 
монополиялар 
фаолиятигача) дунѐдаги барча мамлакатлар манфаатини ўзига тортади. 
Мамлакатнинг савдо, ишлаб чиқариш, валюта-молия соҳаларидаги жаҳон 
тамойилларига боғлиқлик объектив реаллик ҳисобланади. Ҳозирги даврда 
ҳар қандай мамлакатни унинг иқтисодиѐти қандай ривожланган бўлишидан 
қатъий назар, жаҳон хўжалиги алоқаларига жалб қилмасдан тўлақонли 
иқтисодий ривожланишини таъминлаш мумкин эмас. Шу сабабли 
Президентимиз И.Каримов «Мамлакатнинг жаҳон хўжалик алоқаларида, 
халқаро меҳнат тақсимотида кенг миқѐсда иштирок этиши очиқ турдаги 
иқтисодиѐтни барпо этишнинг асосидир»
1
, деб таъкидлайди. 
Дунѐ бир-биридан мақсадлари, амал қилиш механизми билан 
фарқланувчи турли хил ижтимоий-иқтисодий тузумлар, халқаро гуруҳларга 
бўлинган. Жаҳон ҳамжамияти мамлакатларини туркумлаш ҳар хил мезонлар 
асосида амалга оширилади.
Турли мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларининг 
турли-туманлиги улар тараққиѐт даражасини қандайдир битта нуқтаи-назардан 
баҳолаш имконини бермайди. Шунга кўра, мазкур мақсадда бир неча асосий 
кўрсаткич ва мезонлардан фойдаланилади: 
- мутлақ ва нисбий ЯИМ; 
- миллий даромад ва унинг аҳоли жон бошига тўғри келувчи миқдори; 
- миллий иқтисодиѐтнинг тармоқ тузилмаси; 
- мамлакат экспорти ва импорти таркибий тузилмаси; 
- аҳолининг турмуш даражаси, сифати ва бошқалар. 
Мамлакатнинг жаҳон хўжалигидаги ўрнини аниқлашда бир неча 
ѐндашувлар мавжуд. Улардан энг оддийлари – мамлакатларни аҳоли жон 

Download 442.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling